currencies image

12 233,67 UZS

48,56

usd

currencies image

14 233,88 UZS

152,77

eur

currencies image

154,84 UZS

2,26

ru



АсосийЯнгиликларСунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи делегация эътиборида

Сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи делегация эътиборида

Тармоқда нима гап?

calendar

11.10.2025

eye

148

Сунъий интеллектдан фойдаланиш масаласи делегация эътиборида

Минск шаҳрида бўлиб ўтаётган VII Кузги илмий сессия доирасида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази вакиллари томонидан Беларус Республикасининг Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази раҳбарияти билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, ҳуқуқий ахборотни аҳолига етказиш, ушбу соҳани рақамлаштириш, норма ижодкорлиги жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш, томонлар ўртасида янги таҳрирдаги Ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва бошқа кўплаб масалалар муҳокама қилинди.  Бундан ташқари, ташриф доирасида Беларус Республикасининг Қонунчилик ва ҳуқуқий ахборот миллий маркази ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти ўрганилди.

Шунингдек Pravo.by ва «Эталон» каби қонунчилик маълумотлари миллий базаларини юритиш тартиби билан яқиндан танишилди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Улашиш:

Бошқалар

17-сентябр 2025, 07:24
725

Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Раддия ёки жавоб газеталарда улар олинган кундан эътиборан бир ой ичида, бошқа даврий нашрларда навбатдаги сонда эълон қилиниши шарт.


3-октябр 2025, 07:18
713

Қандай тоифа шахсларга санатория учун бепул йўлланма берилади?

Меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган оила аъзоларига бир марталик бепул йўлланма берилади.


16-сентябр 2025, 10:26
683

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.


16-сентябр 2025, 08:06
642

Электрон рецепт қандай ёзиб берилади?

Низомга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган бўлиши керак.