currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЯнги ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди

Янги ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди

Ўзбекистон

calendar

23.08.2023

eye

1 357

Янги ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди

Бу йил республика миқёсида 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Бу ҳақда АОКАда тест синовлари якунларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Матбуот анжуманида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Билимни баҳолаш агентлиги раҳбарияти ва мутасаддилари имтиҳон натижалари ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, тест натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган. Бунда:

− давлат гранти асосида ўртача балл – 119,3 баллни;

− тўлов-контракт асосида ўртача балл – 93,3 баллни ташкил этди.

Маълум қилинишича, 129 927 нафар абитуриент кундузги таълим шаклига, 49 852 нафар абитуриент сиртқи таълим шаклига, 10 752 нафар абитуриент кечки таълим шаклига ва 2 890 нафар абитуриент масофавий таълим шаклига тавсия этилган.

Абитуриентларнинг 180 минг нафарга яқини умумий қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилган бўлса, 13,5 минг нафарга яқини имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган. Жумладан:

− ногиронлиги бўлган шахслар – 3,5 минг нафар;

− “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар – 261 нафар;

− муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар – 4,2 минг нафар;

− ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари – 2,1 минг нафар;

− ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари – 720 нафар;

− эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар – 1,9 минг нафар;

− камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар – 351 нафар.

Қайд этилишича, тест синовларида иштирок этиши лозим бўлган 948 мингдан зиёд абитуриентдан 59 831 нафари имтиҳонда қатнашмаган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: