Ўзбекистон
24.08.2023
1 554

Жорий йилда давлат гранти учун 34930 та квота ажратилган бўлса, унинг 77 фоизини (26 884 нафар битирувчи) айнан мактаб битирувчилари эгаллаган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўз саҳифасида ёзиб қолдирди. 2023-йилда кириш имтиҳонларида иштирок этган (жами 888 511 нафар) абитуриентларнинг 303 560 нафари (31,5 фоиз) умумтаълим мактабларининг жорий ўқув йилги битирувчиларидир. Ушбу битирувчиларнинг 95 497 нафари (25 фоизи) жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган. Таъкидланишича, максимал балнинг 75 фоизидан юқорисини тўплаб, ижобий натижа кўрсатган абитуриентларнинг 68 фоиз улуши жорий йилги битирувчиларга тўғри келмоқда. Бу йил 30640 нафар юқори натижа кўрсатган абитуриентларнинг 20873 нафари ҳам мактаб битирувчиларидир.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Абитуриентларнинг салкам 57 фоизи бештагача таълим йўналишини танлаш орқали талаба бўлди
180 минг нафарга яқин абитуриент умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.
Янги ўқув йилида 193 421 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинди
Шундан 42 655 нафари давлат гранти, 150 766 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар учун қоидалар эслатилди
Табақалаштирилган контракт тўлови абитуриентга қанча балл етмай қолганига боғлиқ.
Бола нега етти ёшдан мактабга бориши керак?
Аксарият ота-оналар фарзанди олти ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди. Хўш, бу қанчалик тўғри? Тиббий нуқтаи назардан бундай болалар ўқув жараёнида қийналиб қолмайдими?