Ўзбекистон
19.06.2023
1 324

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Янгиҳаёт туманида ичида одамлар бўлган лифт пастга тезликда тушиб кетгани ҳақида хабар берди. Маълум бўлишича, 18 июнь куни 16:15 ларда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани, Наврўз кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг юк ташиш учун мўлжалланган лифти юқоридан пастга тушаётган вақтида техник носозлик туфайли тезлашиб, 1-қаватга яқинлашганда лифтнинг автоматик тормоз тизими ишга тушиб тўхтаган. Натижада лифтда бўлган 11 нафар фуқаро турли даражада енгил тан жароҳати олиб, РШТЁИМга олиб кетилган, дейилади ФВВ маълумотида. Ҳозирда шифохонадан 8 нафар фуқароларга уйига жавоб берилган, қолган 3 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Воқеа жойига ФВВ ҳодимлари, шаҳар ва туман ФВБ раҳбарияти, ИИБ, Прокуратура ҳамда ССБ ҳодимлари чиқишган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.