currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларЯнгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали очилди

Янгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали очилди

Ўзбекистон

calendar

20.09.2021

eye

877

Янгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали очилди

Янгиқўрғон туманидан 15 километр узоқликда жойлашган ҳудуд аҳолиси деҳқончилик ва боғдорчиликка меҳр қўйган. Улар давлат хизматларидан фойдаланиш учун туман марказига келар эдилар. Энди эса бунга ҳожат қолмади. Бекобод маҳалла фуқаролар йиғини биносида Янгиқўрғон туман давлат хизматлари марказининг “Бекобод” филиали ўз фаолиятини бошлади. Мазкур филиал Янгиқўрғон туманидаги Бўстон, Гулистон, Соҳил, Нуралиобод, Боғистон ва Чортоқ туманидаги Алихон, Арбағиш, Бозорбоши, Созсой, Тўпқайрағоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 21минг нафардан ортиқ аҳолига давлат хизматларини кўрсатади. Мўъжазгина бино очилишида сўз олган қишлоқ аҳли давлат хизматлари марказлари хизматларида ўз маҳаллаларида фойдаланиш имконият туғилганидан мамнун бўлдилар. — Мен 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида маориф тизимида ишлаб келяпман. Сўнги 5 йил ичида рақамли технология ривожланиши кўплаб инсонларни югур-югурлардан ҳоли этди. Давлат хизматлари марказлари, шунингдек, ФҲДЁ бўлимларида хизмат кўрсатиш сифатига ҳам шу ахборот коммуникация ривожланиши ва агентлик тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб ҳозирда фуқаролар сарсон бўлишига чек қўйилди. Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган янги тизим ўзини том маънода оқлади. Бундан 5-10 йил аввал давлат идоралари маҳаллангизга бориб, бизга нима хизмат дея қўлини кўксига қўйиб хизмат кўрсатади деса, мен тугул бирорта маҳалладошимиз ишонмаган. Мана шу кунларга ҳам етиб келдик. Янги филиал аҳолининг яхшилигига хизмат қилсин, — дейди қишлоқдаги 60-мактаб директори Носиржон Жўрабоев. Давлат хизматлари марказининг филиали очилишини эшитиб фуқаролар хизматдан фойдалангани ҳам келдилар. Шу куни бекободлик 10 нафар фуқаронинг узоғи яқин бўлди. Шу каби Уйчи туман давлат хизматлари марказининг “Жийдакапа” филиали ҳам очилди.  “Жийдакапа” филиали ҳафтанинг чоршанба, жума кунлари маҳаллада давлат хизматларини кўрсатади. Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларга бепул ҳуқуқий маслаҳатларни бериб боради.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
776

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
720

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
633

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
25-октябр 2023, 06:33
971

АҚШда туман тушиши оқибатида 158 та машина бир-бири билан тўқнашиб кетди

ЙТҲ оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 25 киши шифохонага ётқизилган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.

cover image
14-октябр 2023, 13:36
974

Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди

Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.

cover image
18-сентябр 2023, 16:15
1 262

Қашқадарёда тадбиркорни ноқонуний текширган солиқ органи мансабдори жиноий жавобгарликликка тортилди

Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси аввалроқ айни шу қилмиши учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказган.

cover image
18-сентябр 2023, 13:35
1 088

Аёллар раҳбарлик қиладиган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида эканлиги айтилди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги 10 906 та кичик корхона ва микрофирмаларга тадбиркор аёллар раҳбарлик қилади.