Ўзбекистон
18.09.2023
1 549

Жиноят кодексининг 1922-моддасига кўра, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишнинг ва молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, худди шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қонунга хилоф равишда текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) ўтказиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик белгиланган. Лекин, айрим назорат қилувчи орган мансабдор шахслари томонидан лоқайдлик ва беэътиборликка йўл қўйилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида такрорий ноқонуний текширишлар ўтказилмоқда. Жумладан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси С.Б тадбиркорлик субъекти фаолиятида ноқонуний текширув ўтгазгани учун дастлаб жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг 2021 йил 19 ноябрда жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг қарори билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Шунга қарамасдан, Деҳқонобод туман солиқ инспекцияси мансабдор шахси С.Б томонидан такрорий тарзда бир қанча тадбиркорлик субъектларида ноқонуний текширувлар ўтказилган. Ушбу қонун бузилиш ҳолати Бизнес-омбудсман девонининг Қашқадарё вилоятидаги шўъбаси томонидан Деҳқонобод туман прокуратурасига алоқа хати орқали маълум қилиниб, тегишли ҳужжатлар тақдим қилинган. Қайд қилинган қонун бузилиш ҳолати асосида Деҳқонобод туман прокуратураси томонидан С.Б га Жиноят кодексининг 1922-моддаси иккинчи қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг жорий йил 4 сентябрдаги ҳукми билан Б.С жиноят содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан жиноий жазо қўлланилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ҳар қандай ёшдаги фарзандлар контракти учун тўланган пуллар даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтди
Аввалроқ Солиқ қўмитаси мазкур компанияга огоҳлантириш берган эди.
Тадбиркорни 21 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди
Фирибгар тадбиркорга ер майдони олиб беришни ваъда қилган.
Қашқадарёда солиқ инспекцияси раҳбари жавобгарликка тортилди
Ноқонуний текшириш учун Ғузор туман солиқ инспекцияси раҳбарининг жавобгарлиги таъминланган.