currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЙил бошидан бери икки мингдан ошиқ киши вабо касаллигидан вафот этди

Йил бошидан бери икки мингдан ошиқ киши вабо касаллигидан вафот этди

Содда талқин

calendar

21.07.2024

eye

827

Йил бошидан бери икки мингдан ошиқ киши вабо касаллигидан вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида дунё бўйлаб вабо касаллиги тарқалиш хавфи жуда юқори, деб баҳоланди.

Жорий йилнинг биргина июнь ойида 18 мамлакатда яшовчи 40,5 минг нафардан кўпроқ беморда ушбу хасталик аниқланди. Уларнинг 166 нафари эпидемия оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Аксарият вабо ўчоқлари, яъни 32,5 мингга яқин янги касалланиш ҳолатлари Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида рўйхатга олинган. Афғонистонда қарийб 18,7 минг, Яманда 6,6 мингдан ортиқ, Покистонда эса 5200 дан зиёд киши ушбу инфекцияни юқтирган.

“ЖССТ дунё бўйлаб эпидемиялар сони ортиши ва уларнинг тарқалиш кўлами кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурслар тақчиллигини ҳисобга олиб, глобал даражадаги хавфни жуда юқори, деб баҳолашда давом этмоқда”,  дейилади ҳисоботда.

Ҳозирда қатор давлатларда вабога қарши эмлаш воситалари етишмовчилиги кузатиляпти. Масалан, ўтган йил январь ойидан буён 17 та мамлакат 102 миллион доза вакцина сўраган бўлса, ишлаб чиқариш миқдори 51 миллион дозани ташкил этди. Бугун эса захирадаги 7,5 миллион доза эмлаш воситаси қолган, холос.

Жорий йил январь-июнь ойларида дунёнинг 25 та давлатида 250 минг нафарга яқин киши вабо билан касалланган ва улардан 2 137 нафари вафот этган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
863

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар: