Ўзбекистон
01.07.2022
1 155

Баъзида турли интернет нашрларида, оммавий ахборот воситаларида айрим шахслар ҳақида ҳақоратли, уйдирмага асосланган ҳамда ҳали тўғрилиги исботланмаган маълумотларга кўзимиз тушиб қолади. Хўш, бундай ҳаракатлар учун қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган? Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202(2)-моддасида шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик ҳам кўзда тутилган бўлиб, Жиноят кодексининг 244(6)-моддасига асосан шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган юқоридаги ҳаракатларни қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади. Бунда шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун шахс худди шу қилмиш учун илгари маъмурий жавобгарликка тортилган бўлиши лозим. Бундан ташқари, қилмишнинг ижтимоий хавфли оқибатларидан келиб чиқиб, Жиноят кодексида оғирроқ жазо чоралари ҳам кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли, ҳозирги ахборот алмашинуви тезлигининг жадал ривожланиши жараёнида биз тарқатаётган ахборотимизнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим. Фирдавс Бозорқулов, Адлия вазирлиги масъул ходими
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари белгиланди: раҳбарлар жазоланадими?
Пенсияни ҳисоб-китоб қилишда янги тартиблар белгиланди
Алимент миқдорини ўзаро келишув орқали белгилаш мумкин
Ота-оналик ҳуқуқини тиклаш мумкинми?