Ўзбекистон
04.02.2026
160

Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан илм-фан ва маърифат ривожига хизмат қилаётган ташаббуслар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Хусусан, таълим сифатини ошириш, ёшларнинг замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион ғояларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш ва келажак авлод учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилмоқда.
Ана шундай ташаббусларнинг натижаси сифати улуғ жадид ва буюк маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг набираси — профессор Жамшид Авлонийнинг ўз илмий ва амалий фаолиятини айнан Ўзбекистонда давом эттириш қарори ёрқин далилдир.
Профессор Жамшид Авлоний полимерлар ва нанотехнологиялар кимёси бўйича етук олим бўлиб, 2015 йилдан буён АҚШдаги ConTex LLC компанияси директори лавозимида ишлаб келмоқда эди.
У 2018 йилда Давлатимиз раҳбарининг илм-фанга оид даъватларига жавобан юртимизга қайтиб, ўз билим ва тажрибасини Ватан тараққиётига бағишлашни мақсад қилган. Эътиборлиси, олим ўз фаолиятини давом эттириш учун Олмалиқ давлат техника институтини танлади.
У институт магистрлари ва талабалари учун саноатдаги инновациялар йўналишида таълим беришидан ҳамда замонавий лабораторияларда ёшлар билан биргаликда ишлашидан мамнун эканлигини билдирди.
Кимё соҳасидаги йирик илмий ишлари билан танилган Жамшид Авлоний Нобель мукофоти совриндори Алан Макдиармид билан биргаликда кўплаб ихтиролар устида ишлаган.
Унинг Ўзбекистондаги фаолияти Ватанимиз ёшлари учун катта илҳом ва янги имкониятлар манбаи бўлиши шубҳасиз.
Улашиш:
Бошқалар
Телефон сўзлашувларини қандай тартибда эшитиш мумкин?
Сўзлашувларни эшитиб туриш ва ахборот олиш бўйича тергов ҳаракатини ўтказиш учун суриштирувчи ёки терговчи тегишли илтимоснома киритади.
Миси чиққан уста
Ишонч – инсонлар ўртасидаги энг қимматли нарса.
Кучли иссиқда меҳнат қоидалари қандай?
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, кучли иссиқ шароитида меҳнат қилаётган айрим тоифадаги ходимларга иш куни давомида қўшимча танаффуслар берилиши мумкин. Шунингдек, иш берувчилар дам олиш учун қулай шароит яратиши ва зарур ҳолларда ходимларни масофавий ишга ўтказиши мумкин.
Ҳадя шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Ҳадяни бекор қилишга суд тартибида йўл қўйилади.