currencies image

12 559,26 UZS

59,37

usd

currencies image

14 413,01 UZS

103,46

eur

currencies image

160,17 UZS

0,66

ru



АсосийЯнгиликларЖазирамада қандай маҳсулотлар фойдали?

Жазирамада қандай маҳсулотлар фойдали?

Life Style

calendar

31.05.2025

eye

447

Жазирамада қандай маҳсулотлар фойдали?

Иссиқ ҳавода организмдаги метаболик жараёнлар секинлашади, у камроқ энергия сарфлайди, шунинг учун бундай пайтда иштаҳа йўқолади. Шундай бўлсада, таомланиш жуда муҳим.

Иссиқ кунларда сиз фойдали моддаларни ўз ичига олган енгилроқ таомларни  истеъмол қилиш учун таомномангизни янгилашингиз, сув-туз мувозанатини сақлашингиз ва сувсизланишни олдини олишингиз лозим.

Ёз ойларида полиз маҳсулотларидан кўпроқ бодринг истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу сабзавот таркиби 95 фоиз сувдан иборат, у танадаги камайган суюқликнинг ўрнини тўлдиради. Айниқса очиқ ҳавода кўп вақт ўтказадиганлар бу сабзавотни кўпроқ истеъмол қилсалар фойдадан ҳоли бўлмайди. Бундан ташқари, бодринг сув-туз мувозанатини яхшилашга ёрдам беради.

Шунингдек, ёзги таомномангизга турли хил кўкатлар: арпабодиён, отқулоқ, пиёз, салат барги, райҳон, исмалоқ ва бошқаларни киритишингиз лозим. Чунки кўкатлар таркибида кўплаб витаминлар ва минераллар мавжуд бўлиб, у овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилашга, асаб тизими, юрак ва қон томирлари, тери, тирноқ ва сочларнинг соғломлашишига ижобий таъсир кўрсатади.

Чанқоқни босадиган яна бир маҳсулот бу – тарвуздир. Унинг таркиби 92 фоиз сувдан иборат. Тарвуз иммунитет тизими, юрак ва қон томирларига фойдали таъсир кўрсатиб, мушаклардаги тиқилмалардан халос бўлишга ёрдам беради. Бу меванинг калорияси анча паст бўлиб, у парҳез овқатланишга риоя қилаётганлар учун жуда қулай ҳисобланади.

Яна бир фойдали маҳсулот бу — Грейпфрут цитрус меваси бўлиб, унинг таркибида иммунитетни мустаҳкамловчи С витамини мавжуд. Бу мевада ҳам юрак-қон томир тизими, буйраклар ва суякларга ёрдам берадиган кенг турдаги фойдали моддалар мавжуд. Шу билан бирга, ёзда тетиклантирувчи маҳсулотлардан ташқари, тана учун етарли миқдорда тоза ичимлик сувини истеъмол қилиш керак.

Улашиш:

Бошқалар

24-май 2025, 04:11
1 115

Мактаб битирувчилари қандай ҳолатларда якуний аттестация топширишдан озод этилади?

Низомнинг иловасига мувофиқ тасдиқланган 59 турдаги якуний давлат аттестациясидан озод қилиш мумкин бўлган касалликларга асосан озод этилади.


29-май 2025, 05:38
1 029

“Tashkent Law Spring” тўртинчи халқаро юридик форуми иштирокчиларига

Авваламбор, сизларни “Рақамли технологиялар даври: келажакка ҳуқуқий назар”мавзусидаги “Tashkent Law Spring” IV халқаро юридик форумининг очилиши билан самимий қутлайман.


5-июн 2025, 07:00
1 025

Энергетика бўйича компенсация ва моддий ёрдамга оид 5 саволга 5 жавоб

Компенсация олиш учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки маҳаллаларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш керак.


23-май 2025, 05:42
980

Малака ошириш даврида ходимга ҳайфсан бериш мумкинми?

Қонуннинг 48-моддаси Давлат фуқаролик хизматчисига интизомий жазо қўллаш мумкин бўлмаган бир қатор ҳолатларни белгилайди.