currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЖИДУга энг юқори балл билан контрактга кирган талабалар грант асосида ўқийдиган бўлди

ЖИДУга энг юқори балл билан контрактга кирган талабалар грант асосида ўқийдиган бўлди

Ўзбекистон

calendar

21.09.2023

eye

1 161

ЖИДУга энг юқори балл билан контрактга кирган талабалар грант асосида ўқийдиган бўлди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори — 189 балл тўпланган, аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган 5 нафар талаба давлат гранти асосида ўқийдиган бўлди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг навбатдаги баёни қабул қилинган. Унга кўра, Азиза Ахатова, Мухайёхон Абдулвохидова, Убайдулло Хўжабеков Неъматович, Мухлиса Иргашева ва Санжар Тилаволдиев президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат грантида ўқийди. Маълумот учун, жорий йилда бир нечта абитуриентлар 100 фоизлик натижага қарамай “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига берилган имтиёз сабабли контракт асосида ўқишга кирган. Вазирлик эса максимал балл тўплаган 200 нафар талабага “президент гранти” берилишини айтган. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори Мажид Каримовдан бундан кейин ҳам шундай муаммолар пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақида савол берилганда, у “Темурбеклар мактаби”нинг ҳам квоталарини алоҳидалаштириш устида иш олиб борилаётгаеини маълум қилган.

Улашиш:

Бошқалар

13-ноябр 2025, 11:22
862

Банк сирига нималар киради ва қачон ошкор қилиниши мумкин? Муҳим 5 саволга жавоб

Банк, унинг мижози (вакили) ва Марказий банкидан ташқари бошқа барча шахслар учинчи шахслар ҳисобланади.


24-октябр 2025, 04:21
840

Шахс ўзининг хабарисиз номига кредит тузилишининг олдини олиши мумкин

Қонунчиликка кўра, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими тузилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битими тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.


30-октябр 2025, 07:11
629

Никоҳ шартномаси — оиладаги ишончнинг кафолати

Никоҳ шартномаси — бу оддий қоғоз эмас.


23-октябр 2025, 05:22
533

Олий таълимда тарбиянинг янги устуни: Тьюторлик институти касбий босқичда

Қарорнинг энг муҳим янгилиги — тьюторлик лавозимининг мақомини оширишдир. Низомда тьюторлик асосий меҳнат фаолияти эканлиги аниқ белгиланди.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
5-октябр 2023, 04:47
1 093

Коллеж ва техникумларда ўқиётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Грант маблағлари республика буджетидан ажратилади.

cover image
24-август 2023, 04:28
1 324

77 фоиз давлат гранти учун  ажратилган ўринлар жорий йилги мактаб битирувчилари томонидан эгалланди

Мактаб битирувчиларининг 25 фоизи эса жорий тест синовларидан муваффақиятли ўтиб, маҳаллий ОТМлари талабаси бўлган.

cover image
4-июл 2023, 10:08
1 422

Янги ўқув йили учун қабул квоталари тақсимланди

Магистратура учун 17 128 та (8 938 та грант,8 190 та тўлов-контракт) ўрин, ногиронлиги бўлган шахсларга 3 803 та, хотин-қизларга қўшимча 2 000 та давлат гранти учун ўрин ажратилди.

cover image
4-июл 2023, 06:05
1 435

Давлат гранти учун қўшимча 3 000 та ўрин ажратилади

Бу ўринлар Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун берилади.