currencies image

12 915,07 UZS

15,07

usd

currencies image

14 659,90 UZS

64,84

eur

currencies image

156,43 UZS

0,89

ru



АсосийЯнгиликларЖорий йилнинг ўтган даври мобайнида солиқ мобил иловаси орқали салкам 580 млрд сўм кешбек тўлаб берилди

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида солиқ мобил иловаси орқали салкам 580 млрд сўм кешбек тўлаб берилди

Ўзбекистон

calendar

31.07.2023

eye

676

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида солиқ мобил иловаси орқали салкам 580 млрд сўм кешбек тўлаб берилди

Солиқ органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қилинган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда келтирилишича, ўтган олти ой муддатда солиқ текширувларида тасдиқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича фуқароларга 13,5 млрд сўм мукофот тўланган. Олти ой давомида солиқ мобил иловаси орқали 2 млнга яқин истеъмолчига 579,5 млрд сўм кешбек тўлаб берилган. Шунингдек, ўзини ўзи иш билан банд қилган фуқаролар сафи 688 мингтага кўпайиб, жами 1 млн 600 мингга етди. 285 мингта яширин иш ўрини легализация қилинган. Жисмоний шахсларнинг 502 млрд сўмга яқин пеняси ва якка тартибдаги тадбиркорнинг 476 млрд сўмдан ортиқ солиқ қарзи, пеня ҳамда жарималари ҳисобдан чиқарилган. Ноқонуний савдони олдини олиш тадбирлари натижасида умумий қиймати 1,2 млрд сўмга тенг акциз маркасиз, эски ва қалбаки акциз маркали, тегишли ҳужжатларсиз ҳамда маркировкаланмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилган. Юқоридаги омиллар ўз навбатида солиқ тушумларига ижобий таъсир кўрсатиб ўтган 6 ойида бюджетга 76,3 трлн сўм солиқ тушумлари таъминланиб, режа 101,8 фоизга ижро этилди ёки 1,3 трлн сўм қўшимча даромад бўлган.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар: