Ўзбекистон
29.08.2023
1 118

2023-йилнинг январь-июль ойлари якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси резидент авиакомпаниялари томонидан 28 764 та авиақатновлар амалга оширилиб, жами 3 604,8 минг нафар йўловчи ташилган. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, хорижий йўналишларда амалга оширилган авиақатновлар сони 16 618 та, маҳаллий йўналишларда шаҳарлараро амалга оширилган авиақатновлар сони 12 146 та ташкил этган. 2023-йилнинг январь-июль ойлари давомида Uzbekistan Airways, Qanot sharq, Panorama airways ва Humo air авиакомпанияларига қўшимча равишда Centrum air, Silk avia, Asia Union Airlines ва Tashkent air авиакомпаниялари ташкил этилиб, хизмат кўрсатишни бошлади. Ҳозирда, “Uzbekistan Airways” AJ, “Qanot Sharq”, “Centrum Air”, “Silk avia” ҳамда “Humo Air” авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси маҳаллий 12 та йўналишда ҳафтасига 97 та мунтазам авиақатновлар ҳамда халқаро йўналишларда 26 та давлатга 154 та йўналишда ҳафтасига 450 та авиақатновлар бажарилмоқда. Келтирилишича, ўтган январь-июль ойлари давомида “Uzbekistan airways” АЖ ҳамда хусусий авиакомпаниялар томонидан 21 та қўшимча ҳаво кемалари олиб келинган. Бугунги кунда резидент ва норезидент авиакомпаниялар томонидан мамлакатимизга/дан амалга оширилаётган халқаро авиақатновлар частотаси ҳафтасига 700 тадан оширилган. Республикадаги 11 та халқаро аэропортлар ва учиш-қўниш майдончалари орқали 2023 йил январь-июль ойларида 45 682 та ҳаво кемаларига хизмат кўрсатилган. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси билан хорижий давлатлар ўртасида ҳаво қатнови соҳасида давлатлараро ва ҳукуматлараро даражада 52 та халқаро шартномалар имзоланган бўлиб, мамлакатимизга парвозларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 37 тага етган. Маълум қилинишича, ҳозирда, ушбу авиакомпаниялар томонидан амалга оширилаётган парвозлар сони 2018 йилга нисбатан 2 баробарга кўпайиб халқаро йўналишларда амалга оширилаётган жами парвозларнинг 49 фоизини ташкил қилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Сариосиё – Тошкент йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида бу бўйича топшириқ берган эди.
Бишкекдан Тошкентга авиақатновлар йўлга қўйилади
Қирғизистоннинг “TezJet” авиакомпаниясининг илк парвози 3 сентабрга белгиланган.
Тошкент – Мадина йўналиши бўйича рейс бошқа муддатга кўчирилди
Аввалроқ, ушбу йўналишда учган самолёт техник сабабларга кўра Тошкент аэропортига қайтиб келган эди.
Тошкентдан Мадинага учган самолёт техник сабаблар туфайли ортга қайтди
Бортида 377 йўловчиси бўлган самолётнинг қайтиш ҳақидаги қарори экипаж томонидан қабул қилинган.