Ўзбекистон
09.08.2023
1 250

Ижтимоий тармоқларда ЖССТ томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Cold Out” йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалди. Ушбу дори воситаси ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази расмий ахборот берди. ЖССТ маълумотларига кўра, “Cold Out” сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган. Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда муваффақиятсизликка учрагач, эркин савдодан қайтариб олинган. Қайд этилишича, Ҳиндистоннинг “Fourrts Laboratories” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Марказ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан одамлар хавотирга тушмасликларини билдирган. Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади. Таъкидланишича, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатга кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диетиленгликол (ДEГ) ва этиленгликоль (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Тошкент аҳолиси огоҳлантирилди
Пойтахтда шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда.
Қозоғистонга бораётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги мазкур мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришни тавсия қилди.
Ички ишлар вазирлиги терактларга чақириқ бўйича огоҳлантириш билан чиқди
Аҳолидан теракт уюштириш учун пул таклиф этаётганларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, суҳбатга киришмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.
ЖССТ: Дунёда тамаки истеъмолчилари сони камаймоқда
Ер юзида 1,25 миллиард киши ҳамон чекувчилар сафида.