currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликларЗомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон

calendar

02.09.2023

eye

1 062

Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди

Зоминда янги аэропорт ишга тушди. Бу ҳақда Жиззах вилоят ҳокимлиги маълум қилди. [caption id="attachment_19323" align="aligncenter" width="1024"] ФОТО: UzA[/caption] Қайд этилишича, “Трес 001” қурилиш ташкилоти томонидан бунёд этилган Зомин аэропорти 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалига эга бўлиб, қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Обьектда жами 200 дан зиёд ходимлар ва 110 та техникалар билан ишлар олиб бориляпти. Шунингдек, ҳозирда аэропорт инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминлаш бўйича радио ва аеронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. [caption id="attachment_19327" align="alignnone" width="1024"] ФОТО: UzA[/caption] Қайд этиш мумкин, 2022 йилнинг октябр ойидан бошлаб Зоминнинг Даштобод шаҳарчаси темир йўл бекатига “Афросиёб” тезюрар поезди тўхташи ташкил этилган эди. Маълум қилинишича, Зоминда “Зомин” туристик-рекреацион зонасининг бош режасига мувофиқ ҳудудда дастлабки қиймати 2 триллион 800 миллиард сўмлик бўлган 225 ўринли анжуманлар саройи, оилавий кўнгил очар маркази, 4 та тўрт юлдузли, 7 та уч юлдузли меҳмонхоналар, 6 та апартамент уйлари, 7 та ресторан ва кафелар, 8 километрли тоғ чанғи учиш трассаси, 13 та аттракционлар қурилиши режалаштирилган.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
768

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
716

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
627

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
553

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар: