Ўзбекистон
24.07.2023
1 784

Бугун, 24 июль куни Тошкент—Зомин йўналишда илк маротаба парвоз амалга оширилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятининг Зомин туманида 3 та самолёт учун мўлжалланган пирон, учиш-қўниш йўлаги ва терминал қурилади.
Пойтахтдан Зоминга парвоз қилувчи самолёт 19 ўриндиқли бўлиб, 1 500 км масофагача уча олади.
Самолёт кўтарилиши учун узун йўлак шарт эмас, 500-600 метр масофадан ҳавога кўтарилиш имкониятига эга.
Чехиядан олиб келинган янги русумдаги LET L-410 ҳаво кемасидан август ойи охирида яна битта олиб келиниши кутилмоқда.
Айни вақтда Самарқанд вилоятига ҳам рейсларни амалга ошираётган ушбу самолёт орқали кейинчалик Шаҳрисабз, Сўх ҳамда Зарафшонга ҳам рейслар йўлга қўйилади.
Зомин туманида аэродром қуриб битказилгандан сўнг ҳар куни рейс амалга оширилади. Чипта нархи 184 минг сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Нукусдан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
Парвозлар жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб душанба кунлари амалга оширилади.
Зоминга мунтазам авиақатновлар қўйилди
"Uzbekistan airways" 7 сентябрдан Тошкент ва Самарқанддан Зоминга мунтазам авиақатновлар бошланганини хабар қилди.
Зомин аэропорти фойдаланишга топширилди
Ҳудудда яна 3 триллион сўмлик лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкентда автобус ичидаги йўловчилари билан кўприкдан тушиб кетгани ростми?
Ижтимоий тармоқларда “Арча кўчада Автобус ичидаги одамлари билан Мостдан тушиб кетгани айтилмоқда” мазмунидаги видеолавҳа тарқалди.