Ҳуқуқ
15.04.2026
219

Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳамда “Конрад Аденауэр” номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижалари ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мазкур ҳамкорлик мамлакатимизда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқмоқда.

Хусусан, Марказ томонидан яратилаётган ҳуқуқий медиа-маҳсулотлар, амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг натижадорлиги ҳамда келгусидаги ривожланиш йўналишлари юзасидан тақдимот қилинди.

Шунингдек, тақдимот давомида “Конституцияга саёҳат” лойиҳаси доирасида сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда интерактив китоб ва 40 қисмли мултфильм яратилгани, ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни ошириш мақсадида интеллектуал ўйинлар ишлаб чиқилгани алоҳида қайд этилди.
Учрашувда рақамли платформаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Yurxizmat.uz, Yurkitob.uz ҳамда Sharh.lex.uz платформалари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Учрашув якунида Жамғарма вакиллари томонидан Марказ фаолияти юксак баҳоланиб, унинг ҳуқуқий ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш борасидаги тизимли ва самарали ишлари алоҳида эътироф этилди.
Шу билан бирга, томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида долзарб ҳуқуқий мавзулар юзасидан қўшма семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этиш, юқорида қайд этилган устувор йўналишлар доирасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш бўйича таклифлар илгари сурилиб, бу ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.
Улашиш:
Бошқалар
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Ижарачилик сарсонгарчиликми ёки қулайлик?!
Ижарачиларнинг ҳам елкасига шамол тегадиган бўлибди, деб қўйдим.