Ўзбекистон
23.08.2023
1 262

Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли (7.06.2022) қарори 35-банди ва мазкур низомнинг 8-иловасига кўра, қуйидаги тоифалар: – Темир дафтарга киритилган оила фарзанди; – Аёллар дафтарига киритилган аёллар фарзанди; – Ижтимоий ҳимоя ягона реестри АТга киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди; – Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба; – Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба; – Оила аъзоларининг камида биттаси И гуруҳ ёки ҳар иккиси ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминлаган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди; – Ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба; – Оиласи кам таъминланган талабага тўлаб берилиши назарда тутилган. Республикадаги профессионал таълим ташкилотларида таълим олаётган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган давлат, нодавлат олий таълим ташкилотлари ва хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларида: – бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шаклида; – магистратуранинг кундузги йўналишида таълим олаётган талабаларга тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларининг бир қисми тўлаб берилади. Ушбу харажатларни тўлаб бериш ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида тўлов-контрактининг 50 фоизигача, бироқ БҲМ нинг 50 баравари (16 500 000 сўм) дан ошмаган миқдорда схемага мувофиқ амалга оширилади. Тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш қуйидаги тоифаларга амал қилмайди: – иккинчи ва ундан кейинги мутахассислик; – қўшма таълим дастурлари; – табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таълим олаётганларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.