currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларАхборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон

calendar

04.08.2026

eye

46

Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 155-моддасига кўра, ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириш ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳисобланади. Бундай ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима белгиланади.

Агар ушбу қилмиш ахборот тизимининг нормал ишлашига салбий таъсир кўрсатса ёки кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш жараёнида зарур ҳимоя чоралари кўрилмаган бўлса, жавобгарлик янада кучаяди. Бундай ҳолатларда фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, уларни тегишли ҳимоя воситаларисиз интернет ёки бошқа халқаро тармоқларга улаш, шунингдек ушбу тармоқлардан маълумотларни ноқонуний равишда олиш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳуқуқбузарлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солинади.

Бундан ташқари, бошқа шахс томонидан яратилган электрон ҳисоблаш машиналари учун мўлжалланган дастур ёки маълумотлар базасини ўз номидан эълон қилиш, ундан қонунга хилоф равишда нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш ҳам қонун билан тақиқланган. Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимларидан қонуний фойдаланиш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш рақамли жамиятнинг муҳим талабларидан биридир. Шу боис ҳар бир фуқаро ва ташкилот ахборот тизимларидан фойдаланишда қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиши, рухсатсиз кириш, ноқонуний нусха кўчириш ёки ахборот тизимлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳаракатлардан тийилиши зарур.

Зиёвуддин Намозов,
журналист

Улашиш: