currencies image

12 676,73 UZS

70,00

usd

currencies image

14 874,87 UZS

25,40

eur

currencies image

161,03 UZS

1,17

ru



АсосийЯнгиликларАҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади

Аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади

Ҳуқуқ

calendar

21.08.2024

eye

278

Аҳоли ва тадбиркорларга мажбурият юклайдиган ҳужжатлар ёзилишидан олдин баҳоланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–111-сон Фармони қабул қилинди (16.08.2024 й.).

Фармон 243 та қонунчилик ҳужжатидаги ўз аҳамиятини йўқотган,

самарадорлиги юқори бўлмаган ва амалга ошириш механизмлари

билан таъминланмаган ҳамда коррупциявий хатарларни келтириб чиқариши мумкин бўлган 350 та норма ва ҳуқуқий бўшлиқларни бекор қилишни назарда тутади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг 183 та ҳужжат ва нормалари бекор қилиниб, қонунчиликни тартибга солиш юки камайтирилмоқда.

Фармон билан тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг янги тартиби жорий этилиб, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлашда ва уларнинг таъсирини баҳолашда илмий ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар

кенг жалб қилиниши, қонун лойиҳалари бўйича мажбурий тартибда илмий-тадқиқот муассасаларининг хулосаси олиниши белгиланди.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳоли ва тадбиркорларга бевосита таъсир кўрсатадиган, уларга мажбурият юклайдиганталабтақиқжавобгарлик ёки бошқача чекловларни белгилайдиган ҳужжатлар икки босқичда ТСТБдан ўтказиладиган бўлди.

ТСТБ нима? Қисқача айтганда, янги қонуннинг фойдадан кўра кўпроқ зарар келтирмаслигини текшириш усули.

Бунда ҳужжат лойиҳаси ёзилишидан олдин соддалаштирилган тартибда баҳолашдан ўтказилади ва Адлия вазирлигининг хулосаси олинади.

Соддалаштирилган баҳолаш натижаси бўйича иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳитга таъсири даражаси юқори деб топилган лойиҳалар кенгайтирилган тартибда иккинчи маротаба баҳолашга қаратилади. Соғлом рақобат муҳитини ҳимоялаш мақсадида бундай тартиб бизнесга ҳар қандай имтиёз, преференция ёки енгиллик беришни назарда тутувчи лойиҳаларга ҳам тадбир этилади.

Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилдан буён лойиҳаларнинг

ТСТБдан ўтказилиши натижасида, 5 трлн сўмдан ортиқ харажатларга

олиб келадиган нормалар (тартибга солиш воситалари) чиқариб ташланишига эришилган.

Шу билан бирга, Фармон билан қабул қилинган ҳужжатларнинг ижро ҳолатини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилмоқда. Хусусан, ҳужжат қабул қилингач унинг ижроси ҳар йили кузатиб борилади, ижрога тўсқинлик қилаётган муаммолар бартараф этилади ва мониторинг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади.

Бу орқали аҳоли ва бизнес учун юзага келадиган ортиқча ва асоссиз харажатлар, маъмурий тўсиқларнинг олди олинади. Амалдаги самарасини бермайдиган, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган имтиёз

ва преференциялар натижасида юзага келадиган давлат бюджети йўқотишлари сезиларли қисқаришига эришилади.

Улашиш:

Бошқалар

24-июн 2025, 07:55
14 658

1-синфга қабул бошланди: ота-оналар учун муҳим 10 савол ва жавоб

Болаларни 1-синфга қабул қилиш фақат онлайн амалга ошириладими?


26-июн 2025, 05:30
1 222

Тиббиётда дунёвийлик – инсон саломатлиги учун муҳим

Тиббиёт одамларнинг умрини узайтириш, оғриқларини тўхтатиш учун ҳаракат қилади.


13-июн 2025, 12:17
527

Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш учун муҳим қоидалар

Улушдорнинг объектга бўлган мулк ҳуқуқи кадастр органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


17-июн 2025, 07:53
469

Тарафлардан бири судда иштирок этмаганда никоҳни бекор қилиш тартиби

Эр-хотин ўртасида меҳнатга лаёқатсиз муҳтож эр ёки хотинга моддий таъминот бериш тўғрисида ёки уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган мол-мулкни бўлиш тўғрисида низо бўлган тақдирда эр-хотин ёки улардан бири никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат этишга ҳақли.