Ўзбекистон
16.09.2023
1 279

Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида тезкор тадбирлар олиб борилган. Бу ҳақда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” маълум қилди. Тадбирлар натижасида, 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига сотилишининг олди олинган. Шунингдек, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дори воситалари ноқонуний айланмасининг олди олинди. Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилди.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Аҳолини хавфсиз ва сифатли дори воситалари билан таъминлашда давлат назоратининг роли
Жорий йилнинг 31 январида президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳасини тартибга солиш, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ
Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.
Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди
Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.
“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков
Кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар, тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган болаларда кузатилади.