currencies image

12 084,10 UZS

16,34

usd

currencies image

14 197,61 UZS

56,61

eur

currencies image

146,72 UZS

1,08

ru



АсосийЯнгиликлар“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков

“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков

Ўзбекистон

calendar

25.09.2023

eye

877

“Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор” – Нурмат Отабеков

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда кўкйўтал касаллиги авж олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Отабеков муносабат билдирди. Қайд этилишича, кўкйўтал — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўта юқумли хасталик бўлиб, қўзғатувчиси Bordetella pertussis бактерияси ҳисобланади. Унга чалинган беморларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари, шунингдек, кучли йўтал хуружлари ва қусиш кузатилади. Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин. Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлигида 3 маротаба пентавалент вакцина билан (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гепатит В ва XIB инфекцияларга қарши) эмланади. Бир йилдан сўнг, яъни 16 ойлик даврида AKDC-4 билан қайта ревакцинация қилинади. Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон бўйича жами 2 миллионга яқин бола ушбу хасталикка қарши вакцина қабул қилган. Хусусан, январь-август ойлари давомида пента-1 билан эмланиши керак бўлган болаларнинг 97,6 фоизи, пента-2 билан 98,5 фоизи, пента-3 билан эса 98,5 фоизи эмланган. Бундан ташқари, 16 ойлик ўғил-қизларнинг 98,9 фоизи ревакцинация босқичида қайта эмланган. Қўшимча қилинишича, кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар (тиббий чеклов ва рад этиш), тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган (сероманфий) болаларда кузатилади. “Қисқа қилиб айтганда, эмланмаган ўғил-қизлар ўртасида касаллик тарқалиш хавфи сақланиб қолади. Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол. Чунки ушбу хасталикни фақат жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали енгиш мумкин. Бунинг учун Миллий эмлаш календарига мувофиқ, ёш болалар эмланиши зарур. Ҳозир юртимизда бу борадаги эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқлигини, шунингдек ушбу касаллик ҳеч қандай асоратларсиз даволаниб кетишини  маълум қиламиз.” – дейди Отабеков.

Улашиш:

Бошқалар

6-сентябр 2025, 09:04
778

Қандай қилиб давлат хизматларидан арзонроқ фойдаланиш мумкин?

ЯИДХПдан узлуксиз ва навбатсиз 24/7 режимда фойдаланиш мумкин.


4-сентябр 2025, 05:05
720

Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби қандай?

Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.


8-сентябр 2025, 07:27
633

Талабаларнинг ижара тўловларини бир қисмини қоплаб бериш тартиби қандай?

Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.


16-сентябр 2025, 10:26
555

Жисмоний ва юридик шахслар учун адвокат билан шартнома тузишда билиши зарур бўлган муҳим фактлар

Адвокат билан тузиладиган шартнома — ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш жараёнини тартибга соладиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
28-сентябр 2023, 06:14
854

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жабрланган – ССВ

Ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир бола воқеа жойида вафот этган ва шифохонага тириклик аломатлари бўлмаган ҳолда олиб келинган.

cover image
26-сентябр 2023, 13:31
1 098

Намангандаги ҳолат бўйича ҳеч ким интервью бермаслиги ҳақида топшириқ бўлгани ростми? ССВ расмий ахборот берди

Ижтимоий тармоқларда журналистлар саволларига “Администрациядан буйруқ бўлган, интервью берилмайди” мазмунидаги жавоб акс этган видеолавҳа тарқалди.

cover image
18-сентябр 2023, 10:32
887

Коронавируснинг янги штамми “омикрон”дан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин

Халқаро эпидемиологлар ҳадемай COVID-19 Ер юзида яна касалланишлар сони ортишига сабаб бўлишини прогноз қилмоқда.

cover image
16-сентябр 2023, 15:00
928

Аҳолига 3,2 млрд сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди

Инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи, сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланган.