currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБанклар кредити бор фуқароларга бир кунда нечи марта телефон қилиши мумкин?

Банклар кредити бор фуқароларга бир кунда нечи марта телефон қилиши мумкин?

Life Style

calendar

09.02.2026

eye

65

Банклар кредити бор фуқароларга бир кунда нечи марта телефон қилиши мумкин?

Марказий банк бошқарувининг 2023 йил 24 июндаги 19/3-сонли қарори билан жисмоний шахсларнинг муддати ўтган қарздорликларини ундиришда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.

Қарорга асосан кредит ташкилотининг ташаббусига кўра, қуйидаги ҳолларда қарздор билан бевосита ўзаро муносабатларга киришишга йўл қўйилмайди:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;

— ҳафтада бир мартадан ортиқ шахсий учрашувлар;

— телефон алоқа орқали кунига бир мартадан ортиқ, ҳафтасига икки мартадан ортиқ, ойига саккиз мартадан ортиқ.

Кредит ташкилоти томонидан қарздорга электрон алоқа тармоқлари орқали матнли, овозли ва бошқа хабарларни юбориш қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди:

— соат 20:00 дан 8:00 гача бўлган вақтда;

— кунига икки мартадан ортиқ;

— ҳафтасига тўрт мартадан ортиқ;

— ойига ўн олти мартадан ортиқ.

Банк ходимлари мазкур нормаларни бузган тақдирда фуқаролар юқори турувчи ташкилотга шикоят қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Улашиш: