Содда талқин
03.12.2025
170

Адлия вазирлиги томонидан "Конституцияга саёҳат" интерактив китоби ҳамда мультфильмлари тақдимоти ўтказилмоқда.
Конституция биринчи марта болалар тилига ўгирилди. Ундаги нормаларни бола тилидан тушунтирувчи интерактив китоб ҳамда 40 серияли мультфильм тайёрланди. Лойиҳа ёшларни Конституцияга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини янада оширишга қаратилган.
Ушбу тадбирда меҳмонларни бир дамга болаликка қайтиш ва Конституция оламига ажойиб саргузаштли саёҳат кутмоқда!
Тадбир вақти: 2025 йил 5 декабрь, 17:00.
Манзил: "U-ENTER инновацион маркази" биноси.

Улашиш:
Бошқалар
Давлат фуқаролик хизматчиси билиши лозим бўлган муҳим қоидалар
Давлат фуқаролик хизматчиси – бу қонунчиликка асосан давлат органларида доимий, профессионал асосда ишловчи, давлат вазифаларини амалга оширувчи шахсдир.
5 кунлик иш ҳафтаси, ярим млрд мукофот, ипотекага уй-жой: тиббиёт ходимлари учун янги рағбат ва имтиёзлар
2026 йилдан бошлаб ҳар бир давлат тиббиёт муассасаси ходими Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида бир марталик рағбатлантириш олади.
Ер солиғи ставкаси қандай аниқланади?
Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига ҳар йили 10 январга қадар тақдим этилади.
Бир ватан, бир эл, бир байроқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ўзининг ранглари ва тимсоллари билан бой маъно-мазмунни ифода этади.