Ўзбекистон
30.06.2023
1 416

Бухоро шаҳар “Варахша” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган А.Н. исмли аёл ўзи билан бирга қонуний никоҳсиз яшаб келаётган 1993 йилда туғилган Н.Ф. исмли эркак билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан ўзаро жиноий тил бириктирган. Улар 2021-2023 йиллар давомида ўзига тегишли Бухоро шаҳар Придастгир кўчасида жойлашган савдо дўконига мижоз сифатида келиб юрган, Бухоро шаҳар Файзобод кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Д. исмли аёл ва унинг қонуний турмуш ўртоғи 1990 йилда туғилган М.Ф. ларнинг “Telegram“ мессенжеридаги аккаунтларини бирлаштириб, ўзаро ёзишган ишқий мазмундаги ёзишмалари, алмашинилган фото ва видео ёзувларини ўзига кўчириб олишган. Сўнг ушбу маълумотларни аёлнинг оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, 5000 АҚШ доллари талаб қилади. Унинг аризаси асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари жабрланувчи аёлнинг турмуш ўртоғидан товламачилик йўли билан талаб қилинган пуллардан 3000 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан жиноий гуруҳнинг аъзолари А.Н. ҳамда Н.Ф. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Бошқалар
Автомобиль йўлларини таъмирлашга ким масъул? Муҳим қоидалар
Сифатли йўл — нафақат қулайлик, балки ҳаракат хавфсизлигининг муҳим кафолатидир.
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Ҳуқуқни билиш — шунчаки қонун нормаларини ёд олиш эмас
Инсон ҳаёти давомида оилавий, меҳнат, таълим, мулкий, ижтимоий ва бошқа кўплаб муносабатларга киришади.
Кибержиноятчиликдан ҳимоя: аҳоли билиши зарур бўлган 10 та муҳим қоида
Ҳар бир инсон рақамли хавфсизликнинг оддий, аммо муҳим қоидаларига амал қилиши зарур.
Ўрганган кўнгил... Фарғонада аввал товламачилик туфайли жазоланган йигит, кейинчалик фирибгарлик учун 2 йилу 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди
У ўзидаги далилларни ошкор этмаслик эвазига мансабдордан пул талаб қилган, 2400 АҚШ доллари эвазига эса иккита қизни ўқишга киритиб қўйишга ишонтирган.
Қизнинг фото ва видеоларини тарқатмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган шахс ушланди
Қашқадарёда аёлнинг беҳаё расмларини тарқатиш билан қўрқитган “куёв бола” аёл киши бўлиб чиқди
Фарқи бор: товламачилик ва фирибгарлик