currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларБут бўлмаган товарни топшириш оқибатлари қандай?

Бут бўлмаган товарни топшириш оқибатлари қандай?

Ўзбекистон

calendar

13.02.2026

eye

38

Бут бўлмаган товарни топшириш оқибатлари қандай?

Бугунги кунда товар айирбошлаш муносабатларининг ривожланиши натижасида сотувчи ва харидор ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу муносабатларда товарнинг шартномада белгиланган ҳолатда, яъни тўлиқ ва бут ҳолда топширилиши сотувчининг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Агар харидорга бут бўлмаган, қисмлари етишмайдиган ёки тўлиқ жамланмаган товар топширилса, бу ҳолат харидорнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиши мумкин. Бут бўлмаган товарни топшириш фуқаролик қонунчилигида шартнома шартларининг бузилиши сифатида баҳоланиб, муайян ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан, бундай ҳолатда харидорга қатор ҳуқуқлар берилиб, сотувчи эса ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармагани учун жавобгар бўлиши мумкин.

Бут бўлмаган товар топширилган тақдирда, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан:

— харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;

— товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:

— бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга;

— олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар сотувчининг сотиб олувчига бут товарларни топшириш мажбурияти бузилган ҳолларда ҳам қўлланилади.

Бекжон Исмаилов,
"Адолат" МҲАМ ходими

Улашиш: