Ўзбекистон
27.01.2026
1 292

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.
Мазкур модда талабларига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида таҳсил олаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини олаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.
Меҳнат шартномаси асосида ишлаган ҳолда таълим олаётган ва ўқув режасини бажараётган ходимларга иш жойи бўйича ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътили, қисқартирилган иш ҳафтаси, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган қўшимча кафолатлар берилади.
Шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимларга йиллик меҳнат таътили иш берувчи томонидан уларнинг хоҳишига кўра таълим жараёнининг муҳим босқичларига мослаштириб берилиши шарт. Жумладан, бакалавриат талабалари учун давлат аттестацияси ва битирув малака ишини ҳимоя қилиш даврига, магистратура талабалари учун эса магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш вақтига ёки имтиҳон ҳамда лаборатория-имтиҳон сессияларига тўғрилаб берилиши лозим.
Бундан ташқари, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида, шунингдек кадрларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ёки курсларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётган, ишга янги қабул қилинган ходимларга ҳам муайян имтиёзлар назарда тутилган. Aгар бундай ходимлар йиллик меҳнат таътилини аттестация, битирув ёки имтиҳон сессиялари даврига мослаштиришни истаса, уларнинг хоҳишига биноан йиллик меҳнат таътили мазкур иш берувчида олти ой ишлаган- ишламаганидан қатъи назар берилади.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Кредит тўлови муддатини кечиктириш ёки узайтириш имкониятлари
Кредит шартномаси амал қилиш даврида тўловлар биринчи маротаба кечиктирилган ёки узайтирилган тақдирда, муайян ҳолатлар мавжуд бўлса, кредит таснифи ўзгартирилмайди ва у шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифатида баҳоланмайди.
«Рақамли прокуратура — 2030»: прокуратура фаолиятини рақамлаштириш орқали шаффофлик, тезкорлик ва қонунийликни таъминлаш
Прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилишга қаратилган «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси ишлаб чиқилди.
Қонунчиликда интизомий жазолар ҳақида нима дейилган?
Интизомий жазо – ходим меҳнат интизомини бузган тақдирда иш берувчи томонидан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси.