Ҳуқуқ
01.05.2026
54

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 263-моддага мувофиқ, дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш алоҳида тартибда ҳақ тўлашни талаб қилади. Қонун бу ҳолатда ходимларнинг манфаатини ҳимоя қилиш учун оширилган тўлов ёки компенсация имкониятини белгилайди.
Аввало, бундай кунларда ишлаганлик учун ҳақ камида икки ҳисса миқдорида тўланиши шарт. Бу қоида иш ҳақи шаклидан қатъи назар барча ходимларга татбиқ этилади. Масалан, ишбай ишловчиларга бажарилган иш ҳажмига қараб икки карра ишбай баҳолар қўлланилади.
Кунбай ёки соатбай тариф бўйича ишлайдиганларга эса ҳар бир ишланган вақт учун камида икки баробар ставка тўланади. Доимий маош олувчи ходимлар учун эса асосий маошдан ташқари ҳар бир ишланган кун ёки соат учун қўшимча равишда камида бир ставка миқдорида ҳақ белгиланади.
Шу билан бирга, жамоа шартномалари ёки ички ҳужжатларда бу тўлов миқдори янада юқорироқ қилиб белгиланиши мумкин. Яъни иш берувчи қонун белгилаган минималдан кам тўлай олмайди, лекин кўпроқ тўлашга ҳақли.
Қонун ходимга танлов ҳам беради. Агар ходим хоҳласа, дам олиш кунида ишлагани учун пул ўрнига бошқа дам олиш куни олиши мумкин. Бу ҳолатда ишланган кун учун камида бир ҳисса ҳақ тўланади, лекин берилган дам олиш куни учун алоҳида ҳақ тўланмайди.
Агар иш графигига кўра ходим умумий дам олиш кунларида ишласа ва дам олиш бошқа кунга кўчирилган бўлса, бу ҳолатда ишланган кун учун оддий бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Ишланмайдиган байрам кунлари бўйича эса қоидалар янада қатъий. Бундай кунларда ишлаш, иш графигига киритилган бўладими ёки алоҳида жалб қилинганми барибир камида икки ҳисса ҳақ тўланади. Ёки ходимнинг розилиги билан бир ҳисса ҳақ ва қўшимча дам олиш куни берилиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, дам олиш ва байрам кунларида ишлаш ходим учун қўшимча меҳнат бўлгани сабабли, қонун уни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кафолатлайди.
Зиёвуддин Намозов,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Қандай мулклар эр ва хотиннинг умумий мулки саналади?
Эр ва хотин ўртасидаги муносабатлар давомида вужудга келадиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар тартибга солиниши лозим бўлган қисми ҳисобланади.
Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқиш кафолатлари
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддасида чет элга кетаётганда алимент мажбуриятларини бажаришнинг умумий қоидалари баён этилган.
Чет элда ўқиш орзу эмас: Олдинга қўйилган ҳар бир қадам масофани камайтиради
Кўплаб талабалар учун чет эл университетларига кириш мураккаб жараёндек кўринади.
Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш кафолатлари
Бу жараёнда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва амалдаги қонунлар талабларига қатъий риоя этилиши лозим.