Содда талқин
26.09.2026
58

Табиатни муҳофаза қилиш ва экологик мувозанатни сақлаш ҳар бир давлатнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Айниқса, дарахтлар ва бошқа яшил ҳудудлар атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, ҳаво сифатини яхшилаш ҳамда инсон саломатлигини муҳофаза қилишда катта аҳамиятга эга. Шу сабабли дарахтларни асраш ва уларни ноқонуний кесилишининг олдини олиш давлат томонидан қонунчилик асосида тартибга солинади.
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, дарахтларни ўзбошимчалик билан кесиш тақиқланади ва бу каби ишлар фақат ваколатли давлат органларининг рухсати билан амалга оширилиши мумкин. Дарахт кесиш учун рухсатнома бериш тартиби атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни сақлаш ва экологик барқарорликни таъминлаш мақсадида белгиланган.
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга фақат санитария мақсадларида кесиш ҳамда биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда кесиш тартибида, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида йўл қўйилади.
Табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган дарахтлар ҳамда буталарни кесиш Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида ҳақ тўланмасдан амалга оширилади.
Улашиш:
Бошқалар
Одам савдосидан жабрланганлар қандай ҳимоя қилинади? Янги тартиблар ва кафолатлар
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, шаъни ва қадр-қимматига жиддий тажовуз қилувчи оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.
Фахрийларимиз фахр ва ифтихоримиз!
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади.
Профилактика инспектори янги ваколатлари нималардан иборат?
Бу орқали профилактика инспекторининг асосий вазифаси — ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Хотиржамлик ортидаги хавф: чуқур нафас нимага ундайди?
Муаммоли вазиятга тушганимизда бизга кўпинча “Чуқур нафас ол ва тинчлан” дейишади.