Life Style
28.08.2026
911

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли байрам тантаналари давом этмоқда.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва унинг тизимида узоқ йиллар давомида астойдил фидокорона меҳнатлари билан қонунчиликни такомиллаштиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келган ва бугунги кунда пенсия гаштини сураётган 15 дан ортиқ фахрийларимизнинг 60, 65, 70, 75 ёшли юбилей санаси муносабати билан табриклаш учун маърифий тадбир уюштирилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фахрийлар Кенгаши раиси юридик фанлари доктори Файзиев Хайриддин Сирожиддинович кўтаринки табрик сўзи билан очиб берди. Фахрийларимиз Тошкент шаҳар адлия бошқармаси фахрийлар Кенгаши ва шаҳар адлия бошқармаси табриклари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон телерадиокомпанияси бадиий жамоаси санъаткорларининг куй ва қўшиқлари садоси остида ўтказилган базм тадбирида уларнинг қувончига янада қувонч қўшилди. Айниқса, 89 ёшни қаричлаган Шерматова Бўстон ҳамда 87 ёшни қаршилаган Бозорбоев Ёқубларнинг иштироки “Қари билганини пари билмайди” деганларидек, улар билдирган дуо ва яхши эзгу тилаклар давра суҳбатига ўзгача алоҳида файз ва кўрк бағишлади.
Фахрийларимиз навқирон авлодга устоз ҳисобланади. Ўз даврининг оғир машаққатларини бошидан ўтказиб, жамият тараққиёти йўлида садоқат билан хизмат қилган эл севар бу каби фахрийларимиз ҳамиша эъзозда.
Аброр Бердиев,
Чилонзор туман адлия бўлими
бош юристконсулти
Улашиш:
Бошқалар
Қуёш панеллари ўрнатган фуқаролар август ойи учун қанча субсидия олади?
Ўтган ойда субсидиянинг энг катта қисми Бухоро вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Шахсий расмларни интернетда тарқатганлик учун қандай жавобгарлик бор?
Оддий расм ҳам шахсга доир маълумот бўлиши мумкин
Тошкентда автобус ва метрода йўл ҳақини 2,5 минг сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда
Узоқ муддатли тарифларда чегирмалар ҳам назарда тутилган.
Солиқ мажбуриятини қандай тартибда ва қайси муддатларда бажариш керак?
Солиқ кодексининг 86-моддаси солиқ мажбуриятини бажариш тартиби ва муддатларини белгилайди.