Ўзбекистон
07.01.2026
860

Давлат бошқаруви тизимида самарадорликни таъминлаш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг аниқ механизмларини шакллантириш ҳамда уларнинг вазифа ва функцияларини тўғри белгилаш муҳим аҳамият касб этади. Мазкур услубий қўлланма давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа, функция, ваколат ва мажбуриятлари билан боғлиқ фундаментал тушунчаларни содда ва тушунарли тарзда ёритишга қаратилган.
Қўлланмада, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг функцияларига хос хусусиятлар, уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда функцияларни аниқлаш мезонлари батафсил баён этилган.
Услубий қўлланма қуйидаги бўлимлардан иборат:
Функциялар бўйича қонунчилик ҳужжатлари;
Давлат органларининг вазифа, функция, ваколат (ҳуқуқ) ва мажбуриятлари тушунчалари;
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларининг ўзига хос белгилари ва уларни аниқлаш мезонлари;
Давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини мақбуллаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари.
Қўлланмада давлат органлари ва ташкилотларининг вазифа ва функциялари ўзаро боғлиқ тушунчалар экани тушунтирилади.
Унда вазифа давлат органининг фаолият йўналишларини белгилаб берувчи умумий мақсад ва масалалар мажмуи сифатида, функция эса ушбу вазифаларни амалга оширишга қаратилган аниқ фаолият йўналишлари сифатида ёритилган.
Шунингдек, қўлланмада давлат органлари ва ташкилотлари функцияларини белгилашда қўйиладиган талаблар ҳам батафсил ёритилган. Хусусан, функциялар аниқ, тушунарли, ҳуқуқий тартибга солиш имконияти мавжуд бўлган ҳамда қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ баён этилган бўлиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Шу билан бирга, функцияларни белгилашда йўл қўйилмаслиги лозим бўлган ҳолатлар алоҳида санаб ўтилган.
Жумладан, такрорланувчи, ўз аҳамиятини йўқотган, бир марталик ёки молиявий жиҳатдан таъминланмаган масалаларни функция сифатида киритиш мумкин эмаслиги таъкидланган.
Мазкур услубий қўлланма давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, функцияларни қайта кўриб чиқиш ва уларни замонавий бошқарув талаблари асосида мақбуллаштириш жараёнида муҳим методик манба бўлиб хизмат қилади.
Қўлланма “Юридик кутубхона” –Yurkitob.uz тизими орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин: https://yurkitob.uz/uz/books/125
Рамазон Насриддинов,
“Адолат” МҲАМ бош маслаҳатчиси
Улашиш:
Бошқалар
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа орқали ўтказса бўладими?
Нотариал ҳаракатларни видеоконференцалоқа режимида амалга ошириш «E-notarius.uz» электрон портали ва «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали тартибга солинади.
Аҳолини рўйхатга олиш бошланди
Аҳолини рўйхатга олиш ўзи нима, унинг ҳуқуқий асоси борми?
Ижро варақаси қандай тартибда топширилади?
Пул маблағларини ундириш бўйича берилган ижро варақаси аввало қарздорга хизмат кўрсатувчи банкка топширилади.
Нега хавфсиз муҳит айнан маҳалладан бошланиши керак?
Ҳуқуқий назарияга кўра, хавфсиз муҳитни шакллантиришда энг муҳим масала – муаммони имкон қадар эрта аниқлаш ва унга эрта муносабат билдиришдир.