Ўзбекистон
18.04.2023
2 410

Маълумотни тасдиқловчи ҳужжат, айтайлик, диплом ёки сертификат йўқолганда нима қилиш керак? Албатта, унинг дубликатини олиш керак. Ҳужжатлар яроқсиз ҳолга келганда, фамилия, исм ёки ота исми ўзгарганда ҳам дубликат берилади. Биласизми, ҳужжат дубликатини давлат хизматлари марказларига бориб ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилиб олиш мумкин. Бунинг учун: 1. Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат қилади, ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради. Агар сўровнома ЯИДХП орқали тўлдирилса, ариза берувчидан электрон рақамли имзо талаб этилмайди. 2. Давлат хизмати учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади. Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади. 3. Агарда сўровномада маълумотлар нотўғри кўрсатилган бўлса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади. 4. Сўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади. 5. Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди. Эслатиб ўтамиз, дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ризқ дипломдан эмас: декретга чиқиб соҳасини ўзгартириб юборган аёллар
Қонунчиликда хотин-қизларга йигирмага яқин имтиёз ва енгилликлар мавжуд. Бироқ тадқиқотларда ўзбек аёлларининг иқтисодий фаоллиги пастлигича қолаётгани аниқланган. Бунга уларнинг уй-рўзғор ишлари билан бандлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Маош борасида ҳам ишлайдиган аёллар эркакларга нисбатан ўртача 39 % кам маош олади ва 30 ёшда мартабага эриша бошлайди. Тез-тез декрет таътили, фарзандлар тарбияси туфайли потенциал ходим сифатидаги жозибадорлиги камайса-да, бугун айрим хотин-қизлар ярим йўлида тўхтаб қолмаяпти. Ўзи учун иш ўрни яратиб, даромад топяпти. Эски ишига қайтолмагач ёки иш ўрнини йўқотгач, янги ҳунар ўрганиб, омадини синаяпти. Гарчи вақтининг 22 фоизини уй юмушлари ва бола парваришига сарфласа-да, аёл уйда ўтириб ҳам молиявий муваффақиятга эришиш мумкинлигини исботлаяпти. Hudud24 ана шундай оналарнинг ҳикоясини бир жойга жамлади.
Байрам кунлари ҳам "права" алмаштириш мумкин
2010 йилгача берилган эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштиришнинг охирги муддати 2023 йил 31 март эди. Ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплиги ҳисобга олинди, энди 18-19-20-22 март кунлари ҳам ДХМ ва ИИББ ЙҲХБ бўлимларида эски "права"ларни алмаштириш мумкин.