currencies image

12 938,01 UZS

22,94

usd

currencies image

14 673,00 UZS

13,10

eur

currencies image

158,73 UZS

2,30

ru



АсосийЯнгиликларЭр-хотин ўзаро келиша олмаса, мулк қандай бўлинади?

Эр-хотин ўзаро келиша олмаса, мулк қандай бўлинади?

Ўзбекистон

calendar

05.05.2023

eye

1 636

Эр-хотин ўзаро келиша олмаса, мулк қандай бўлинади?

Эрим билан ажрашдим. Судда мол-мулк тенг бўлинди, хусусан, 3 хонали уй ҳам. Бироқ мен улушимни қандай ажратиб олишни билмаяпман. Эрим "уйни сотмайман", деяпти, мулк унинг номида. Лекин суднинг тенг бўлиш тўғрисида қарори бор. Бу вазиятда мулк қандай бўлинади? Эр-хотин ўртасидаги мулк уларнинг келишувига кўра тақсимланиши керак. Агарда улар келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда улушини асл ҳолида ажратиб беришни ёки улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига эридан компенсация тўлашни суд орқали талаб қилиш тўғри бўлади. Аёл истаса ўз улушини сотиши ҳам мумкин. Бунинг учун, умумий мулкдаги ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида эрига ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт. Эр эса ўша сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга. Агар эрrfr имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан воз кечса ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса ўн кун давомида амалга оширмаса, аёл ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади.

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро суди судьяси Зиёда Солиева жавоб берди.

Улашиш:

Мавзуга доир янгиликлар:


cover image
6-июл 2023, 09:38
1 852

Ажрашгандан кейин ҳам эрнинг уйига даъвогарлик қилса бўладими?

Турмуш ўртоғим билан суд орқали ажрашганмиз. Ўша пайтда чет элда бўлганим сабабли, судда ишончли вакилим орқали ажрим қилдириб, никоҳ даврида олинган мулкимизга даъво қилмаган эдим. Ажрашганимизга 4 йилдан ошди, энди турмуш ўртоғимнинг номидаги уйнинг ярмига даъво аризаси киритсам бўладими?

cover image
3-май 2023, 09:37
1 808

Ажрашганда болаларни ҳафтасига неча марта кўришга рухсат берилади?

Ажрашяпман. Хотиним болаларини олиб ота-онасининг уйига кетиб қолган. Менга фарзандларимни кўрсатмаяпти. Судга ариза берсам, болаларни ҳафтасига ёки ойига неча марта кўришга рухсат берилиши мумкин?

cover image
12-апрел 2023, 06:29
1 590

Совға қилинган мулк ҳам тенг бўлинадими?

Эрим билан расман ажрашиш учун судга ариза бергандим. Иш ҳали охирига етгани йўқ. 2019 йил отам менга машина совға қилганди, ўзимнинг номимга расмийлаштирилган. Эрим судда мол-мулкни бўлишни талаб қилиб, машинамни ҳам рўйхатга киритибди. Ахир бу менга совға қилинган мулк-ку, у ҳам тенг бўлинадими?

cover image
22-феврал 2023, 09:11
1 945

Ажрашаётганда болалар отада қолиши мумкинми?

Фарзандларидан бирини ота ўз тарбиясига олишида ҳеч қандай монелик йўқ.