currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларЕр ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнлари янада соддалаштирилади

Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнлари янада соддалаштирилади

Ҳуқуқ

calendar

06.07.2026

eye

31

Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнлари янада соддалаштирилади

Қонун (ЎРҚ–1153-сон, 15.06.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур Қонун ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнларини жадаллаштириш, амалиётда ягона ва изчил тартибни таъминлашга қаратилган.

Киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, солиқ қарздорлиги тушунчаси аниқлаштирилиб, қарздорлик миқдори БҲМнинг 30 бараваридан ошмаган кўчмас мулк объектларига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш йўлга қўйилади.

Қонунда белгиланган муддатлар амалдаги 150 кундан  50 кунга (3 бараварга) қисқартирилади.

1 марталик тўловларнинг 50 фоизи белгиланган муддатда (20 иш кунида) тўлиқ тўланганда, унинг қолган қисмига чегирма берилади.

Тўлаш имконияти бўлмаганда фуқарога солиқ инспекцияси билан шартнома тузиш орқали мазкур маблағни 1 йилдан 3 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Ортиқча эгалланган ер участкасига ҳуқуқни эътироф этиш механизми янада такомиллаштирилди.

Халқ депутатлари кенгашлари қарорлари ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга асос бўлиши белгиланди.

2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнга қадар ер участкаси учун оширилган ставкада ҳисобланган солиқлар жисмоний шахсларга қўлланилмаслиги белгиланди.

Фуқароларнинг вақти ва маблағларини тежаш мақсадида шикоятларни судга қадар кўриб чиқиш механизми киритилди.

Ер участкасининг қурилиши тақиқланган ҳудудга тушган қисмини чегириб ташлаган ҳолда унинг қолган қисмига нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш тартиби жорий этилади.

Бино-иншоотлар хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотни тақдим этишга туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳам масъул этиб белгиланди.

Ушбу Қонун Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Улашиш:

Бошқалар

13-июн 2026, 05:21
1 114

Ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотган тақдирда қандай ҳаракат қилиш керак?

Бунда почта харажатлари ариза берувчи ҳисобидан қопланади.


12-июн 2026, 09:36
1 081

Ёлғон гувоҳлик бериш қандай оқибатларга олиб келади?

Суриштирув, дастлабки тергов ёки суд муҳокамаси вақтида гувоҳ ёки жабрланувчининг атайлаб ёлғон кўрсатув бериши, экспертнинг била туриб ёлғон хулоса тайёрлаши, шунингдек таржимоннинг маълумотни атайлаб нотўғри таржима қилиши ёлғон гувоҳлик бериш деб баҳоланади.


8-июн 2026, 05:48
738

Биринчи иш йили учун меҳнат таътили тартиби ҳақида биласизми?

Бу ерда, ишчи ходимнинг узлуксиз 6 ой давомида ишлаганлик хусусияти муҳим аҳамият касб этади.


9-июн 2026, 12:36
673

Нотариус ижро хатининг ҳуқуқий табиати ва уни расмийлаштириш тартиби

Нотариус ижро хати суд қарори эмас, балки мажбурий ижрога асос бўладиган нотариал ҳаракат натижасидир.