Ўзбекистон
17.06.2021
932

“Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар “тўғрисида”ги Президент Фармонининг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириладиган ва ҳар чоракда янгиланадиган маълумотлари таснифи ҳамда йўналишлари белгилаб берилган. Айтайлик, Давлат активларини бошқариш агентлиги – устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ҳамда давлат унитар корхоналари рўйхатини (давлат номидан акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини амалга ошираётган ташкилот, корхона ҳудуди, солиқ тўловчининг идентификация рақами, давлат улуши тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда), шунингдек, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли бўлган юридик шахслар рўйхатини порталга жойлаштириши керак. Шунда оддий халқ вакилидан тортиб, то рўйхатдаги корхоналар билан бирга ишлайдиган ёки келгусида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқчи бўлаётган субъектлар тўлиқ ахборотга эга бўлади. Ёки Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари – ўзлари акциядор (иштирокчи, мулкдор) функцияларини бажарувчи давлат иштирокидаги корхоналарнинг ижроия органи (директор, бошқарув раиси, бошқарув аъзолари) ва кузатув кенгаши аъзоларининг исми ва фамилияси тўғрисидаги маълумотларни жойлаштирса, уларга мурожаат қилиш ҳамда ҳар жиҳатдан манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш осонлашади. Давлат солиқ қўмитаси томонидан порталга жойлаштириладиган давлат иштирокидаги корхоналар томонидан йил (чорак) якуни бўйича тўланган дивидендлар тўғрисидаги маълумотлар бўйича ҳам ана шундай ижобий фикрларни билдириш мумкин. Маълумки, Бош қомусимизнинг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” дея қайд этилган. Бу сизу бизнинг фуқаролик бурчларимиздан биридир. Конституциямизнинг 55-моддасига биноан эса ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир. Шу маънода айтганда, Фармоннинг 6-бандида назарда тутилган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2021 йил 1 августга қадар доимий равишда янгилаб туриладиган Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги ахборот базасини Қўмитанинг расмий веб-сайтида ва Порталда ишга тушириши ана констиуциявий қоидаларнинг ҳаётий ифодасини намоён этади. Фармоннинг 7-бандида белгиланган – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари орқали давлат органлари ва ташкилотлари хизматчиларига “давлат органлари фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлиги” маданиятини сингдириш ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахслар халқ олдида ҳисобдорлигини таъминлаш муҳимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилишини ташкил этиш вазифаси эса халқимизни давлатимизнинг очиқлик сиёсатига бўлган ишончини янада оширади ва мустаҳкамлайди. Хуршид СУЛТОНОВ, “Инсон ва қонун” мухбири
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Журналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди
У “Дунё бўйлаб” телеканалида рус тилида эфирга узатиладиган “Своими глазами”ҳамда “Актуално” дастурларини олиб борган.
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
“Коррупциясиз ривожланамизми?”
Айрим раҳбар ва раҳбарчаларнинг “пайтава”сига қурт тушади. Нега?