Ҳуқуқ
09.12.2025
130

Фарзандимни гимнастика мактабига бермоқчи эдим. Ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Гимнастика мактабига ўқувчи-спортчиларни қабул қилиш бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт турлари бўйича Ўзбекистон Гимнастика федерацияси билан келишилган ҳолда Гимнастика мактаби директори томонидан белгиланадиган квота доирасида амалга оширилади.
Ўқувчи-спортчиларни гимнастика мактабига танлаб олишни ташкил этиш мақсадида ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида 2 ой олдин гимнастика мактаби томонидан танлов ўтказилиши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон берилади. Эълонда гимнастика мактабининг манзили, телефон рақамлари, номзодлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда уларни қабул қилиш муддатлари кўрсатилиши лозим.
— Гимнастика мактабига 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган таълим олувчи қабул қиланади.
— Ўқиш муддати 5 йил.
— Ҳар йили 12 нафар иқтидорли ўқувчи-спортчилар қабул қилинади.
Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
— Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ҳар йили 20 – 25 август кунлари гимнастика мактаби биносида ташкил этилади. Бунда, синовлар бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ва трамполин спорт тури бўйича алоҳида кунларда ўтказилади.
— Номзодлар жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда спорт кийимида бўлишлари шарт.
— Жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 3 кун давомида апелляция бериши мумкин. Номзод ёки унинг ота-онаси томонидан берилган апелляция Апелляция комиссияси томонидан 3 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.
Ҳавола:
https://lex.uz/ru/docs/4203889
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.