Life Style
25.02.2026
42

Грипп билан кассаланиш асосан йилнинг совуқ ойларида кузатилиб кўпинча кишиларнинг (айниқса болаларнинг) мактаб боғча ижтимоий транспортдан грипп вируси юққан бемор билан ўзаро яқин мулоқотда бўлиши туфайли келиб чиқади. Йўтал ва акса уриш жамоат транспорт воситалари ва ҳаво айланиши яхши йўлга қўйилмаган жойларда одамларнинг тўпланиши инфекциянинг тарқалиши ва эпидемиясини тезлаштиради.
Шундай экан, биз катталар сергакланиб-ўткир респиратор инфекция (ОРВИ) доимий равишда бактериал инфекцияга айланиб асоратларининг олдини олишимиз катта аҳамиятга эга. Сирдарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Тешабоев Баҳодир билан айни шу мавзуда суҳбатлашдик.
– Ассалому алейкум Баходир ака, ОРВИга тўхталишдан олдин, имунитетни ривожлантириш жараёни - онтогенос хақида маълумот берсангиз?
– Айрим инсонлар умуман бахтли инсонлар тоифасига мансуб бўлиб, умуман касал бўлишмайди. Кўп ҳолатларда таниш билиш, қариндошлар орасида бундай одамларни учратамиз. Энг қаттиқ совуқда ёки ён атрофида касал бўлган даврда ҳам ўзларини яхши ҳис этишади. Бунинг сири нимада? Юқорида айтиб ўтган – онтогенос ҳақидаги такидингиздан ташқари, гинетикага ҳам боғлиқ. Инсонда 25 минга яқин ген мавжуд. Аммо бизнинг гинетик кодимиз бошқалардан 1% дан кам бўлмаган ҳолатда фарқ қилади. Бу генлар мия ишидан шунингдек соғлиқ учун катта аҳамиятга эга бўлган кичик генлар кластерида аниқ кўрилади. Баъзи ҳолатларда улар комплекс гисто муносиблик деб номланади биз уларни мослик генлари деб атаймиз. Мослик генларимиз иммун тизимининг хусусиятини аниқлайди, аммо улар патогенлар (вирус, бактериялар) каби ўзгарувчандир. Эвалуция жараёнида генлар молекулалари, шакли, хажми жиҳатидан фарқ қилади. Авлоддан авлодга муттацияни давом эттиради. Мослик генлари танадаги вирус ва бактерияларни аниқлайди. Иммунитет тизими уларга қарши курашишни бошлайди.
Айнан мослик генлари хилма хил бўлганлиги сабабли бактерия ва вирусларнинг иммун тизимининг радарларида пайдо бўлади. Иммун тизимининг шаклланиши чўққиларидан бири боланинг мактаб ёшига тўғри келади. Бу жараён 12/15 ёшларда тўлиқ шаклланади. Шу боис бу ёшга келиб шаклланган паталогия ва асоратлар бир умрга қолади.
– Рахмат, грипп хасталиги клиник кетиши, инкубацион (яширин) даври, профилактикаси хақида фикрларингиз, тажрибалар билан ўртоқлашсангиз....
– Хавода грипп вируси фаоллиги 4 соатгача сақланиб қолади. А гурух грипп вирусининг чидамлилиги В гурух грипп вирусига қараганда юқорироқдур. Лекин иккала гурух вируслари учун ҳам қулай ҳарорат 4 градусни ташкил этади. Сўлак томчиси ёки балғам билан бирон буюмга тушган вирус 2 ҳафтагача, хона чангида эса 5 ҳафтагача ўз фаоллигини сақлаб қолади. Бу вақтда эса исталган дезинфекцион эритма билан вирусни йўқотиш мумкин. Хонани шамоллатиб, буюмлар ҳам тозаланса, вирусни тўлиқ йўқотиш кафолатланади. Грипп вирусининг яширин даври 1-3 кунгача давом этади. Бемор грипп билан касалланишдан олдин ўзи билмаган ҳолда ҳафталик 24 соат олдин юққан бўлади. Бу эса инфекция тарқатишнинг турли чора-тадбир билан тўхтатиш имкони йўқлигини кўрсатади.

Ота-оналар қайси вақтгача мустақил даволаш мумкинлиги қайси докторга бориш зарурлигини ҳам билиш лозим. Сурункали турга ўтказмаслик - энг муҳим қоида. Болаларда балоғатга етиш даврида сурункали аденоидит, аненоид танглай муртаклари гипертрофияси энг кўп тарқалган бўлади. Бундай касал одатда вужудга такрорий тумов ва ОРВИ сабаб бўлди. Кўпчилик ота-оналар аденоид 42 ёшгача ўсади кейин кичрайиб йўқ бўлиб кетади, деб хато ўйлашади. Бироқ бу паталогиялар – сурункали отит ва сурункали гайморит шаклланишига олиб келади.
Улар ўспирин даврида вужудга келиб, катта ёшда ҳам анча ташвиш келтиради.
Грипп хасталиги ҳақида гап кетганда иситма босқичига алоҳида аҳамият бериш керак.
Чунки касаллик деярли доим ўткир бошланади. Иситма босқичи ўртача 3-5 кун давом этади. Лекин шуни ёдда тутиш керакки бола тана ҳароратини меъёрга тушгандан кейин ҳам 1-2 кунгача юқиш эҳтимоли сақланиб туради. Атроф ва уйда вирус зичлигини камайтириш, вируслар сонини миқдордан ошиб кетишига йўл қўймаслик яъни ўсмирлар ва болаларда касалланган билан яқин алоқада бўлмаслик бир партада ўтирмаслик каби жиҳатлар муҳим. Соғлом инсонга юқтирмаслик учун ниқобдан фойдаланиш, ниқоб вирусни тутиб қолмасада, лекин сўлак томчиларини ушлаб қолади. Унутманг қўл кафтида вируслар кўп бўлади.
Қўлингизни тез-тез антибактериал воситалар билан ювинг. Ўзингиз билан нам салфеткалар олиб юринг. Кафт билан эмас, кафт орқаси билак билан оғзингизни ёпиб йўталинг.
Шиллиқ қават намлигини сақланг. Бунинг учун 1 чой қошиқ ош туз билан 1 л қайнаган сувни аралаштириб тайёр бўлган эритмаларни спрей идишига қон томир торайтирувчи дори воситалар солиб доимий равишда бурунга сепиш лозим.
Юқоридаги тузли эритма билан доимий томоқни чайиш ҳам яхши натижа беради. Нафас йўлларига тушган грипп вируси тез кўпайиб яллиғланиш жараёнини чақиради. Вируснинг агрессив кўпайиши маҳаллий иммунитетнинг пасайиши ва қилпилловчи эпидемиянинг бузилишига олиб келади. Маҳаллий иммунитетни пасайтириши ва тўқима баръерини бузиши орқали вирус бошқа касаллик чақирувчи бактериал учун йўл очиб беради.

– Гриппдан кейин кузатилиши мумкун бўлган асоратлар ҳақида ҳар бир киши билиб қўйиши лозим. Бу хақида тавсияларингиз қандай?
– Асоратлар ҳақида қуйидаги касалликларни айтиб ўтаман.
1) Вирусли инфекция замирида ривожланадиган зотилжам (пневмония);
2) Нафас йўллари ва томоқнинг тез-тез яллиғланиши;
3) Бактериал бронхит;
4) Конъюктивит;
5) Ўрта қулоқнинг яллиғланиши ва шамоллаши.
Бактериал инфекция билан зарарланиш вирус билан зарарланишдан кейин дарҳол кузатилади. Шунинг учун кўпчилик шифокорлар антибиотик қабул қилишни маслаҳат беришади. Аслида грипп ва шамоллашда антибиотикни қабул қилиши умуман нотўғри. Гриппда дори воситаси сифатида антебиотикларни қабул қилиши бу-соғлиқни янада ёмонлаштиришдир. Сабаби антибиотиклар иммун ҳолатини сусайтириб, оддий гриппнинг чўзилган вирусли инфекцион кассаликка ўтишга ва жиддий асоратларнинг ривожланишига имкон яратиши мумкин. Гриппдан кейинги асоратларнинг олдини олиш учун касаллик даврида ётоқ режимини сақлаш ҳар қандай жисмоний ва руҳий зўриқишдан болани ҳимоялаш рационал овқатланиш ва етарли миқдорда сув ичириш мақсадга мувофиқ.
– Баҳодир ака бу тиббий кўрсатмалардан сўнг, мушоҳада қилсак, болалар муассасасига киришда-мажбурий кўришдан ўтиш қандай ижтимоий аҳамиятга эга?
-Жуда тўғри айтдингиз. Агар бу усул йўлга қўйилса нафақат мактаб, боғча муассасаларида балки жамият касалланишини бир неча баробарга камайтган бўларди. Яна гриппнинг олдини олишда тўғри овқатланишнинг ҳам ўз ўрни бор. Таом оқсил ўсимлик ва ҳайвон ёғларига бой бўлиши ва кам миқдорда истеъмол қилиниши керак. Таомномада кўп миқдорда сабзавот ва мевалар бўлиши лозим. Жисмоний ва руҳий юкламани аста-секин ошириб бориш, тоза ҳавода сайр жигар ва ошқозон учун ижобий таъсир этувчи таомларни рационга қўшиб бориш болаларга ижобий таъсир этувчи воситалардан ҳисобланади.
Етарлича уйқу ва оиладаги ота-она меҳри яқинларни ўзаро ҳамжихатлик руҳи барқарор ҳукмронлик муҳитида болаларнинг кам касал бўлиши исботланган. Соғлом психика болаларга эстетик эмоцияни мустахкамлаб организм ҳимоя базасини кучайтиради.
— Мазмунли сухбат учун ташаккур!
Гулжаҳон Ашурова суҳбатлашди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Таълим ва ишни бараварига олиб бориш учун қандай шароитлар мавжуд?
Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?
Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд.