Ўзбекистон
12.11.2026
54

Янги Тошкент шаҳри ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қиймати 50 миллион АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик шаҳарсозлик лойиҳалари махсус қўллаб-қувватланади. Бу Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сонли фармонида белгиланди.
Ҳужжатга кўра, махсус ҳудудларда шаҳарсозлик соҳасидаги инвестиция лойиҳалари учун «тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилади. Бу орқали инвестицияларни жалб қилиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш кўзда тутилган.
Шунингдек, Янги Тошкентни барпо этиш дирекциясига берилган ваколатлар бошқа махсус ҳудудларни барпо этишга масъул дирекцияларга ҳам татбиқ этилади. Улар ҳудудларни ривожлантириш режаларини тасдиқлаш, ер участкаларида қуриладиган объектларга талабларни белгилаш ва ҳар бир лойиҳа учун алоҳида техник шартлар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фармон билан инвесторларга «давлат – инвестициявий шерик» тамойили асосида қатор солиқ имтиёзлари берилади. Жумладан, лойиҳа объектларини ижарага бериш ва сотишдан олинган фойда учун 1 фоиз ставкада фойда солиғи белгиланади. Имтиёз инвестиция ҳажмига қараб қуйидаги муддатларда амал қилади:
- камида 50 миллион доллар инвестиция учун 5 йил;
- камида 100 миллион доллар инвестиция учун 10 йил;
- камида 500 миллион доллар инвестиция учун 15 йил.
Бундан ташқари, инвестиция ҳажми камида 50 миллион доллар бўлган лойиҳалар доирасида фойдаланиладиган объектлар бўйича юридик шахслар 20 йилга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан озод этилади.
Шаҳарсозлик лойиҳалари доирасида бош пудратчи ва бош лойиҳа ташкилоти томонидан Ўзбекистонда фаолият юритмайдиган хорижий шахслардан сотиб олинадиган хизматлар ҚҚСдан озод қилинади.
Шунингдек, 2040 йил 1 январга қадар лойиҳалар доирасида олинган дивидендлар Ўзбекистон ҳудудига қайта инвестиция қилинган тақдирда, ушбу даромадлар солиқдан озод этилади.
Улашиш:
Бошқалар
Такси нархлари ошгани юзасидан ўрганишлар бошланди
Рақобат қўмитаси такси агрегаторларининг истеъмолчилар ва ҳайдовчиларга кўрсатаётган хизматлари юзасидан ўрганиш бошлади.
Моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Муҳим 5 та факт
Суд қарорини бажармаслик жавобгарликка сабаб бўлади.
Мол-мулкка қанча вақт эгалик қилиш мулк ҳуқуқини вужудга келтиради?
Фуқаролик кодексининг 187-моддасида мол-мулкка эгалик қилиш муддати орқали мулк ҳуқуқини олиш тартиби белгиланган.
25 та сув омбори туризм масканларига айланиши мумкин
Ҳозирда 56 та сув омборининг бор-йўғи 4 тасида қутқарув хизмати мавжуд.