Life Style
17.01.2026
407

Савол: Мен ID-карта олишим керак. Нима қилишим кераклигини босқичма-босқич тушунтира оласизми?
Ха, албатта. Ҳар бир фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлиши лозим. Бунинг учун қуйидаги босқичлардан ўтишингизга тўғри келади:
1. Электрон мурожаат қилиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да рўйхатдан ўтасиз;
2. ID-карта олиш учун электрон сўровномани тўлдирасиз ва автоматик тарзда Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (ваколатли орган) юборасиз;
3. «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширилади ва улар ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда Сизга тегишли хабарнома юборилади;
4. ID-карта олиш учун белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширасиз;
5. Сиз тегишли хабарномани олганингиздан сўнг зарур бўлган ҳужжатларни ва давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанцияни (электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда квитанция мажбурий эмас) ваколатли органга шахсан келиб тақдим этасиз;
6. Ваколатли орган ID-картани расмийлаштиради ва Сизга тақдим этади;
Шуни эътиборга олиш керакки, агарда сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилган бўлса, ваколатли орган томонидан 1 иш куни ичида Сизга сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун 5 иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисида хабарнома юборилади (электрон почта орқали ёки SMS-хабарнома). Белгиланган муддат ичида сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаса, сўровнома рад этилади.
Ушбу ҳужжат билан танишиб чиқинг, унда батафсил тартиб ёзилган:
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.