Ҳуқуқ
22.04.2026
34

"Aдолат" миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида юридик адабиётлар ярмаркаси ташкил этилди.

Мазкур ярмарка талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларни соҳада зарур бўлган манбалар билан таъминлашга қаратилди. Кўргазма доирасида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи турли юридик нашрлар, амалиётда қўлланиладиган адабиётлар ҳамда кодексларнинг янги нашрлари талаба ва ўқитувчи-профессорларга тақдим этилди.

Ярмарка иштирокчилари — талабалар ўзларини қизиқтирган китоблар билан яқиндан танишиш, уларни харид қилиш ва келгусидаги ўқиш ҳамда касбий фаолияти учун зарур манбаларни танлаб олиш имконига эга бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, бундай тадбирлар ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни етук мутахассис сифатида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Улашиш:
Бошқалар
Қандай ҳолатлар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар сифатида баҳоланади?
Никоҳ — бу икки шахснинг ихтиёрий ва тенг ҳуқуқли иттифоқи бўлиб, у нафақат маънавий, балки жиддий юридик оқибатларни келтириб чиқарадиган шартнома ҳисобланади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдисида янги босқич: электрон тўлов тизимига ўтиш
Тарафлар ўзаро келишувга эришгач, харидор ёки унинг вакили банкка мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар акс эттирилган ариза тақдим этади.
Меҳнат дафтарчасининг ҳуқуқий аҳамияти қандай?
Меҳнат дафтарчаси — бу ходимнинг меҳнат фаолияти ва иш стажини тасдиқловчи асосий восита.
Радарга тушиб қоидабузарлик содир этсам, менга жарима балл ҳисобланадими?
Жарима баллари эндиликда нафақат транспорт воситаси эгасига, балки автомобилни ҳақиқатан бошқариб турган шахсга ҳам ёзилади.