Ҳуқуқ
12.12.2025
223

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга нафақа ҳамда парваришлаш нафақаси ваколатли орган томонидан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида «проактив шакл»да тайинланади.
Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП, ваколатли органнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан Агентликнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади.
Агентлик тиббий кўрикка келган 18 ёшгача бўлган болаларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтказади ва тиббий кўрик натижаларига кўра ногиронлик белгиланган тақдирда, болага ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақаларни тайинлаш учун қонунчиликда белгиланган қоидага мувофиқ электрон маълумотларни «ТИЭК» ахборот тизими орқали ногиронлик белгиланган 18 ёшгача боланинг ва (ёки) унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ва (ёки) унинг қонуний вакилига «проактив шакл»да нафақани тайинлаш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ электрон маълумотларни «ОИТСга қарши кураш» ахборот тизими орқали ОИВга чалинган 18 ёшгача бола ёки унинг қонуний вакилининг доимий ёки вақтинча турган жойи бўйича «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатли орган томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача бола билан қариндошлик алоқалари ҳақидаги маълумотларни «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
Ваколатли орган «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими томонидан келиб тушган қонуний вакилнинг ногиронлиги бўлган 18 ёшгача бола ва ОИВга чалинган 18 ёшгача боланинг васийси ёки ҳомийси эканлиги ҳақидаги маълумотларни «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизими орқали ўрганиб чиқади ва зарур маълумотларни «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимига юборади.
Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юборилган сўров натижалари ҳамда «Болаларни васийлик, ҳомийлик ва фарзандликка олиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали электрон равишда ногиронлиги бўлган 18 ёшгача боланинг қонуний вакилига тегишли нафақани тайинлаш ёки нафақа тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Шакарбой Ғайибназаров,
"Адолат" МҲАМ ходими
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?
Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.
Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар
Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.
Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.