Ўзбекистон
12.07.2023
2 245

Маълумотларга кўра, Қозоғистон Республикаси Қизил-ўрда вилоятининг Жанақўрғон туманида 77 ёшли, Шиели туманида 51 ёшли фуқаролар оғир ҳолатда Қрим-Конго геморрагик иситма (ҚКГИ) касаллиги белгилари билан шифохонага олиб келинган. Беморлар кўрсатилган муолажаларга қарамасдан, реанимация бўлимида вафот этган. Мазкур вилоятда йил бошидан буён кана чақиши билан 600 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган. Шундан 23 нафари шифохонага ётқизилган. Шифохонага ётқизилган беморларнинг 8 нафарида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тасдиқланган. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан, республика ҳудудига карантин ва ўта хавфли юқумли касалликларни чет давлатлардан кириб келиши ва аҳоли ўртасида тарқалиб кетишига йўл қўйилмайди. Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистон ҳам ҳудудларида касалликларнинг четдан кириб келишини олдини олиш мақсадида давлат чегаралари кесишиш жойларида, халқаро аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва Термиз дарё портида ташкил этилган 51 та санитария – карантин пунктлари (СКП) фаолият олиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг тавсиясига кўра, ҚКГИ қўзғатувчилари билан зарарланган каналар мавжуд ҳудудларни аниқлаш ва каналарда зарарланиш даражасини ўрганиш мақсадида ветеринария хизмати билан ҳамкорликда табиий ўчоқли ҳудудлардан 1 000 донадан кана йиғиб олиниб, Вирусология ITI лабораториясида таҳлилдан ўтказилиб, ҚКГИ касаллигининг келгуси йил учун башорати маъмурий ҳудудлар кесимида тайёрланган.
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ етказилишига старт берилди
Шавкат Мирзиёев, Владимир Путин ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб бериш жараёнига старт берди.
Ўзбекистон Қозоғистон экспорт қиладиган буғдойнинг ярмини сотиб олди
Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой импорт қилди, деб хабар берди trend.az ахборот агентлиги.
Танзила Норбоева Қозоғистон Президенти билан учрашди
Тўқаев Танзила Норбоевага Остона шаҳрида бўлиб ўтган муҳим ташаббус – Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотида фаол иштирок этгани ва уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Қозоғистондаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Сўнгги кунларда мамлакатда ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши сабаб йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.