currencies image

11 806,97 UZS

18,43

usd

currencies image

13 430,43 UZS

52,89

eur

currencies image

139,86 UZS

0,48

ru



АсосийЯнгиликларҲайдовчилик гувоҳномаси йўқолса...

Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолса...

Ҳуқуқ

calendar

28.09.2026

eye

40

Ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолса...

Тасаввур қиламиз, ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасини йўқотиб қўйди. Энди у имтиҳонларни қайта топширадими?
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқолганда унинг ўрнига янги гувоҳнома олиш мумкин. Бунинг учун қайтадан ҳайдовчилик имтиҳонларини топшириш талаб этилмайди, шахснинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ахборот тизимида тасдиқланса шунинг ўзи кифоя.

Бунинг учун ариза берувчи қуйидаги усуллардан бири орқали мурожаат қилиши мумкин:

ЙҲХХнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасига шахсан;

Давлат хизматлари марказига шахсан;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда.

Эслатиб ўтамиз, шахсан мурожаат қилинганда сўровномани ЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан электрон шаклда тўлдиради. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда сўровнома мустақил равишда тўлдирилади.

Маълумотлар тасдиқланса, ариза берувчига тўлов инвойси тақдим этилади. Агар йўқолган гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимида аниқланмаса, фуқаро ЙҲХХ органига умумий тартибда мурожаат қилиши керак бўлади.


Хизмат учун тўлов мавжудми?
Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига янги намунадаги гувоҳнома бериш учун 1 БҲМ миқдорида тўлов ундирилади.
2026 йил 31 августга қадар тўлов — 412 000 сўм бўлган бўлса 2026 йил 1 сентябрдан БҲМ 440 000 сўм ташкил этди. Почта орқали етказиб бериш танланса, почта хизмати ҳақи алоҳида тўланади.

Ҳар қандай шахсга доир ҳужжат – бу шунчаки қоғоз эмас, бошқалар билан маълумот алмашиш, шахс ҳақида маълумот берувчи, унинг кимлигини тасдиқлаш имкониятини берувчи муҳим ҳужжатдир. Шахсий ҳужжатларга диққатли бўлиш эса ҳар бир инсоннинг масъулиятли вазифасидир.

Севинч Хушназарова,
журналист

Улашиш: