currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларХодим ишга чиқмаса, у бўшатиладими?

Ходим ишга чиқмаса, у бўшатиладими?

Life Style

calendar

20.12.2025

eye

343

Ходим ишга чиқмаса, у бўшатиладими?

Баъзи ҳолларда ходим ишга сабабсиз келмай қўйиши мумкин. Алоқа воситаларига ҳам жавоб бермай қўйиши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилот қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида бош қотириб қолади. Хўш бундай ҳолларда ходимни ишдан бўшатиш тўғри йўлми?

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 200-моддасига кўра, иш берувчи ходимларнинг ишга келиши ва ишдан кетиши ҳисобга олинишини ташкил этиши шарт.

Ишга келишни ва ишдан кетишни ҳисобга олиш белгиланган шаклдаги иш вақтидан фойдаланиш табелларида ҳамда бошқа ҳужжатларда юритилади, шунингдек, аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар ёрдамида қайд этилиши мумкин. Яъни табель юритиши, ёки дастурий воситалар орқали ходимнинг ишга келмаганлигини тасдиқлаш лозим. Айнан ушбу тасдиқлаш орқали ходимни ишга келмаганлиги учун интизомий жазога тортиш мумкин.

Меҳнат кодексининг 301-моддасига кўра, ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади. Ходим узрли сабабларсиз ишга келмаган демак 301-моддага кўра, ўз мажбуриятини сабабсиз бажармаган ҳисобланади ва интизомий жазога асос бўлади.

Эсда сақлаш лозимки, агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходим ишга чиқмаган вақтда Меҳнат кодекси 161-модда иккинчи қисм 4- ва 5-бандлари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳам мумкин.

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 803

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
670

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
649

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
591

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.