Тармоқда нима гап?
16.02.2026
396

Бугунги кунда кўплаб фуқаролар таълим олиш, ишлаш ёки доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга боришмоқда. Шу жараёнда ҳайдовчилик гувоҳномасини чет элда олган шахслар сони ҳам ортиб бормоқда. Бундай ҳолатда хорижда олинган ҳайдовчилик гувоҳномасининг бошқа давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда амал қилиши масаласи муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади.
Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар тиббий кўрикдан ўтиб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижий давлатларда олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб берилганидан сўнг хорижий давлатдан олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙҲХББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини берган хорижий давлат ташкилотига (юридик шахсга) юборилади.
Улашиш:
Бошқалар
Маъмурий жазони қўллаш, энг енгил жазони қўллаш асослари: муҳим 6 саволга жавоб
Маъмурий жазони қўллашда содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахси, унинг айбдорлик даражаси, мулкий аҳволи, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар ҳисобга олинади.
“Инсон ва қонун” – барчаси бир нашрда!
Агар шуларнинг ҳаммаси бир нашрда мужассам десак ишонасизми?
Товарнинг сотувчи жавобгар бўладиган камчиликлари...
Сотиб олувчи товарнинг камчиликлари билан боғлиқ талабларни қўйишга ҳақли.
Фуқаролар энг кўп қиладиган 7 та ҳуқуқий хато
Муҳим келишувларни ёзма шаклда расмийлаштиринг.