Ҳуқуқ
20.11.2026
50

Бугун, 20 ноябрь куни Адлия вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги ерларига оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш: самарали фойдаланиш ва хусусий мулкчиликни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда Президент Администрацияси, Олий Мажлис, Бош прокуратура, вазирлик ва идоралар, Жаҳон банки, халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижий экспертлар ҳамда мамлакатимиз олимлари иштирок этди.

Тадбирда адлия вазири Акбар Ташкулов сўзга чиқиб, ер муносабатларини такомиллаштириш, ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш ва мавжуд масалаларга комплекс ёндашишнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Конференция давомида қуйидаги асосий йўналишлар муҳокама қилинди:
қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш;
қишлоқ хўжалиги ерларига хусусий мулк ҳуқуқини жорий этиш имкониятлари, эҳтимолий хавфлар ва ҳуқуқий кафолатлар;
ер ресурсларини бошқариш, кадастр тизимини такомиллаштириш ва шаффофликни таъминлаш;
ер муносабатларини ислоҳ қилишда Литва, Россия, Корея Республикаси ва бошқа давлатларнинг тажрибаси;
ерларни хусусийлаштириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳуқуқий хавфлар, жумладан, сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар.

Жаҳон банки мутахассислари, хорижий олимлар ва халқаро экспертлар томонидан ер муносабатларини тартибга солиш, хусусий мулкчиликни ривожлантириш ҳамда ер ресурсларини самарали бошқариш бўйича халқаро тажриба ва илмий-амалий ёндашувлар тақдим этилди.

Конференциянинг якуний қисмида иштирокчилар ўртасида савол-жавоблар ташкил этилиб, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан фикр ҳамда таклифлар алмашилди.
Тадбир якунида билдирилган илмий-амалий таклифлар ер қонунчилигини такомиллаштириш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатларини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишга оид масалаларни янада чуқур ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Улашиш:
Бошқалар
Уйини сотган одам ҳам солиқ тўлайдими?
Бу норма фуқароларни узоқ муддатли мулкдорликка рағбатлантириш ва ортиқча солиқ юкини камайтириш мақсадида жорий этилган.
Вояга етмаганлар меҳнати: муҳим қоидалар
Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ, умумий қоида бўйича ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.
Ёлғон ахборот тарқатиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Текширилмаган ёки атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш жавобгарлик белгиланган.
Рейс кечиктирилса қандай ҳуқуқларингиз бор?
Рейснинг кечиктирилиши йўловчилар учун турли ноқулайликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳолатлардан бири ҳисобланади.