Содда талқин
23.02.2026
35

2025 йил 10 декабрь куни Президентнинг “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–246-сон Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан 2030 йилгача яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди.
Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
— давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
— электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
— алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
— транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
— қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
— кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.
Мазкур Фармон билан сертификатлаш ва божхона расмийлаштирувига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб битта ташқи савдо шартномаси доирасида айнан бир хил турдаги товарларга мувофиқлик ва экологик сертификат бир календарь йилдан ошмаган муддатга бир маротаба берилади.
Бундан ташқари, 2026 йил 1 апрелдан бошлаб қадар юк ташиш ва махсус автотранспорт воситалари хизматлари ҳисобини онлайн юритишни назарда тутувчи электрон платформа ишга туширилади.
Даромадлари тўғрисидаги декларациялаш тизими ишга туширилади. 2026 йил 1 мартдан бошлаб солиқ органлари ходимлари ҳамда Навоий ва Чирчиқ шаҳарларида ҳисобга қўйилган жисмоний шахслар томонидан жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш амалиётини тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Бунда:
— жисмоний шахсларнинг харажатлари вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар ҳамда солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган товарлар (хизматлар) хариди бўйича фискал белгили чеклар ва электрон ҳисобварақ-фактуралар асосида ҳисобланади;
— махсус электрон платформа орқали соддалаштирилган тарзда декларация тақдим этиш тартиби белгиланади;
— йиллик даромадлар ва харажатларнинг рақамли маълумотлари асосида солиқ базаси аниқлаштирилади. Бунда:
— даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги маълумотлар етарли бўлмаган тақдирда, жисмоний шахсларга солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали қўшимча маълумотларни киритиш имконияти яратилади;
— аниқлаштирилган солиқ базаси юзасидан қўшимча солиқ ҳисобланмайди ва ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланмайди.
Улашиш:
Бошқалар
Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?
Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.
Таълим ва ишни бараварига олиб бориш учун қандай шароитлар мавжуд?
Меҳнат кодексининг 383-моддаси ходимларнинг меҳнат фаолиятини таълим билан биргаликда олиб бориш ҳуқуқини мустаҳкамлайди ҳамда иш берувчиларнинг ушбу жараёнда мажбуриятларини белгилайди.
Номингизга кредит олишни чеклашда муҳим 5 жиҳат
Онлайн фирибгарликдан ҳимояланиш — фақат эҳтиёткорлик эмас, олдиндан кўрилган чоралар билан бошланади.
Ҳуқуқий аудит қандай бўлиши керак?
Давлат органлари фаолияти устидан назоратнинг бир нечта шакллари мавжуд.