currencies image

12 011,02 UZS

49,13

usd

currencies image

13 958,01 UZS

106,54

eur

currencies image

148,08 UZS

0,79

ru



АсосийЯнгиликларКомплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси: бизнесингизни тез ва хавфсиз ривожлантиришнинг самарали йўли

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси: бизнесингизни тез ва хавфсиз ривожлантиришнинг самарали йўли

Ҳуқуқ

calendar

12.12.2025

eye

225

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси: бизнесингизни тез ва хавфсиз ривожлантиришнинг самарали йўли

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси – ушбу шартнома бўйича лицензия берувчи (комплекс лицензиар) ўз фирма номи, товар ва хизмат белгиси, ихтиролар ҳамда бошқа тижорат сирларидан иборат лицензия комплексини лицензия олувчи (комплекс лицензиат)га маълум тўлов эвазига фойдаланиш ҳуқуқини беради. Шу орқали сиз бизнесингизни сифат ва обрў даражаси кафолатланган бренд асосида бошлашингиз мумкин.

Шартнома фақат юридик шахслар ва рўйхатга олинган тадбиркорлар билан тузилиши мумкин ва ёзма шаклда расмийлаштирилади ва у шартномага мувофиқ лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахсни ёки якка тадбиркорни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олиниши керак. Ушбу қоидага риоя қилинмаса, шартнома ҳақиқий ҳисобланмайди, бу эса сизнинг бизнес режаларингизни хавф остига қўймаслик учун муҳимдир.

Лицензиар шартнома асосида техникавий ва тижорат ҳужжатларини топширади, лицензиат ўзига берилган ҳуқуқларини амалга ошириши учун зарур бўлган бошқа ахборотни тақдим этади, шунингдек лицензиат ва унинг ходимларига ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан йўл-йўриқлар беради.

Лицензиат шартномада белгиланган фаолиятни амалга ошираётганда лицензиарнинг фирма номидан шартномада кўрсатилган тарзда фойдаланиши;

ишлаб чиқараётган товарлар, кўрсатаётган хизматлар, бажараётган ишлар сифати бевосита лицензиарнинг ўзи ишлаб чиқараётган, кўрсатаётган ёки бажараётган шундай товарлар, хизматлар ёки ишларнинг сифатига аниқ мос бўлишини таъминлаши;

лицензиарнинг ишлаб чиқариш сирларини ва ундан олган бошқа махфий тижорат ахборотини ошкор қилмаслиги ва шартномада белгиланган бошқа мажбуриятларни бажариши шарт.

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси муддати кўрсатилган ёки муддатсиз бўлиши мумкин. Тарафлардан ҳар бири муддатсиз комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасидан истаган вақтда бош тортишга ҳақли бўлиб, агар шартномада узоқроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, бу ҳақда иккинчи тарафни олти ой олдин хабардор қилиши керак.

Лицензия комплексига кирувчи бирон-бир алоҳида ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. Янги лицензиар ўзига ўтган алоҳида ҳуқуқ жумласига кирувчи ҳуқуқлар ва мажбуриятлар бўйича шартномага киришади.

Лицензиар ўзининг фирма номини ўзгартирган тақдирда, агар лицензиат шартномани бекор қилишни талаб қилмаса, комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси сақланиб қолади ва лицензиарнинг янги фирма номига нисбатан амал қилади. Шартноманинг амал қилиши сақланиб қолган тақдирда лицензиат лицензиарга тегишли бўлган ҳақни мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли бўлади.

Агар комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси амал қилиб турган даврда лицензия комплексига кирувчи алоҳида ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаса ёки бундай ҳуқуқ бошқа асосга кўра бекор бўлса, шартнома бекор бўлган ҳуқуққа тааллуқли қоидаларни чегириб ташлаган ҳолда сақланиб қолади, лицензиат эса, агар шартномада бошқа ҳол назарда тутилган бўлмаса, лицензиарга тегишли бўлган ҳақни мутаносиб равишда камайтиришни талаб қилишга ҳақли бўлади.

Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси сизга бизнесингизни нафақат тез ва самарали бошлаш, балки лицензиарнинг обрўси, тажрибаси ва муваффақиятини ҳам қўлга киритиш имконини беради. Бу шартнома орқали сиз маҳсулот ёки хизматларингизни юқори сифат даражасида тақдим этишингиз, мижозлар ишончига эга бўлишингиз ва бизнесингизни тизимли ривожлантиришингиз мумкин. Шундай қилиб, Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси (франшизинг) – бизнесингизни янги даражага олиб чиқиш, хавфсиз ва барқарор ривожлантиришнинг энг ишончли ва стратегик йўлидир.

Шу билан бирга, бундай шартномалар билан боғлиқ юридик жараёнлар кўп ҳолларда мураккаб бўлиб, уларни тўғри расмийлаштириш тадбиркор учун катта масъулият талаб этади. Мутлақ ҳуқуқлар комплекси, лицензия бериш шартлари, фойдаланиш ҳудуди, эксклюзив чекловлар, қўшимча лицензиялар, субсидар жавобгарлик, шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш тартиби — буларнинг барчаси нозик юридик механизмлар ҳисобланади. Ҳар бир деталь нотўғри тушьунилса ёки формал равишда хато расмийлаштирилса, шартнома ҳақиқий эмас деб топилиши, ҳатто бизнесга молиявий зарар етказиши мумкин.

Айнан шундай вазиятларда Yurxizmat.uz тадбиркорлар учун ишончли юридик ечимга айланади. Платформа орқали комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномасини тайёрлаш мумкин. Yurxizmat.uz мураккаб юридик жараёнларни соддалаштиради ва фойдаланувчиларни ҳуқуқшуносга бориш, навбат кутиш ёки ҳужжатларни қўлда ёзиш заруриятидан озод қилади. Платформа барча жараённи онлайн, аниқ ва қулай шаклда таклиф этиб, тадбиркорлик фаолиятини хавфсиз ва қонуний пойдеворга қуришга ёрдам беради.

 

Рамазон Насриддинов,

“Адолат” МҲАМ ходими

Улашиш:

Бошқалар

23-феврал 2026, 10:52
3 842

Букмекерлик фаолиятини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ўзбекистон қонунчилигида букмекерлик ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш учун жавобгарлик белгиланган.


16-феврал 2026, 04:29
713

Меҳнат муносабатларида ходимлар вакиллари қандай ҳуқуқларга эга бўлади?

Меҳнат муносабатлари тизимида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.


20-феврал 2026, 11:16
692

Даъво муддати ҳақида билиш зарур бўлган муҳим қоидалар

Даъво муддати – бу шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини суд тартибида ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган муддатдир.


19-феврал 2026, 07:28
628

Товарларни етказиб бериш тартиби қандай?

Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан амалга оширилади.