currencies image

11 853,55 UZS

6,39

usd

currencies image

13 869,84 UZS

26,43

eur

currencies image

141,86 UZS

0,42

ru



АсосийЯнгиликларКонтракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Ҳуқуқ

calendar

13.09.2024

eye

20 307

Контракт суммасидан 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олиш тартиби қандай?

Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига кўра, олий таълим ташкилотларида ўқиш мақсадида ўзингиз, фарзандингиз, йигирма олти ёшга тўлмаган турмуш ўртоғингиз учун тўлайдиган даромадларингизга солиқ солинмайди. Мазкур имтиёз банклардан олган таълим кредитларингизни (фоизлари билан) қоплашга йўналтирилган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади. 
Бу имтиёздан онлайн – my3.soliq.uz сайти ёки Soliq мобиль иловаси, қолаверса ўз ҳудудингиздаги солиқ органлари орқали фойдаланишингиз мумкин. 

Агар сиз олдинги йилларда ишлаган бўлсангиз, шартнома суммасини ўзингиз мустақил равишда тўлаган бўлсангиз, доимий яшаш жойидаги солиқ органига жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ва қуйидаги ҳужжатларни топшириш орқали тўланган даромад солиғини қайтаришингиз мумкин:

•  талаба билан олий таълим ташкилоти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси; 
•  тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси, бор бўлса; 
•  контракт маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.
•  паспорт нусхаси 
Агар таълим учун йўналтирилган маблағлар миқдори йиллик даромадингиздан ортиқ бўлса, бошқа оила аъзоси (ота/она, эр/хотин) солиқ тўланган сумманинг қолган қисмидан олинган даромад солиғини худди шу тарзда қайтариши мумкин. Бунда, у аввал имтиёз қўлланилган сумма миқдори тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши керак.

Улашиш:

Бошқалар

31-июл 2026, 07:11
846

Бир лаҳзалик ишонч қимматга тушиши мумкин: фирибгарлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Алдаш орқали бошқанинг мол-мулкини қўлга киритиш жиноят ҳисобланади ва бунинг учун жиддий жавобгарлик белгиланган.


28-июл 2026, 10:13
795

Қандай ҳолатлар оқова сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб ҳисобланади?

Оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари аҳоли саломатлигини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда санитария-гигиена талабларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.


6-август 2026, 05:19
734

Қайси ҳолларда ходимга ишланмаган вақт учун ҳақ тўланади?

Донор ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, қон топшириши ва ундан кейинги дам олиш куни учун ҳақ тўланади.


27-июл 2026, 10:26
701

Чек бермаганлик учун қанча жарима белгиланган?

Агар қонунга кўра чек бериш мажбурий бўлса, уни бермаслик тадбиркор учун жаримага сабаб бўлиши мумкин.