Ҳуқуқ
12.12.2023
1 178

Конституцияда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи деган институт мавжуд. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга ваколат ҳаммага ҳам берилмайди, маълум субъектларда бу ваколат бор. Hudud24.uz қуйида қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Парламентга киритиш ҳуқуқи ҳақида тушунтиради.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи нима?
Қонунчилик ташаббуси ваколати маълум субъектларда бор. Улар томонидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқарилиши ҳамда Қонунчилик палатасига киритилиши қонунчилик ташаббуси дейилади. Яъни қонунни қабул қилиш учун ўзининг қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, парламентга кирита олиш ҳуқуқи қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидир.
Қонун ташаббускорлари
Аввало, қонуннинг хомаки лойиҳаси ишлаб чиқилади. У эса ваколатли субъектлар томонидан тайёрланади. Кейин лойиҳа кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши учун Парламентга киритилиши керак.
Шу ўринда қайд ўтиб ўтиш керакки, депутатлар гарчи “қонун ижодкори” деб аталса ҳам, уларнинг иши аксарият ҳолларда ишлаб чиқилган ва парламентга киритилган қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, зарур ўринда тузатиш киритишдан иборат. Қонуннинг ҳақиқий ижодкорлари аслида қонун ташаббускорларидир.
Амалдаги конституциямизнинг 98-моддасида қонун лойиҳасини ташаббус қила оладиган субъектлар рўйхати келтирилади. Мазкур субъектларни шартли равишга икки гуруҳга ажратиб олсак бўлади.
Биринчи гуруҳ – тўла қонун лойиҳасини ташаббус қила оладиган субъектлардир. Уларга Президент, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, шунингдек, Конституциявий суд, Олий суд ва Бош прокурор қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир. Булардан сўнгги учтаси ҳамма соҳа бўйича эмас, ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича (масалан, Олий суд фақат суд-ҳуқуқ тизимига оид, Бош прокурор прокуратура тизимига тааллуқли масалаларда) қонун лойиҳасини қонунчилик палатасига киритиши мумкин.
Иккинчи гуруҳ ташаббускорлар янги таҳрирдаги конституцияга ўзгариш ўлароқ киритилди. Яъни Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Олий Мажлисининг Сенати, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кирита олиши ваколати белгиланди.
!!! Эътибор беринг: бу ерда қонунчиликка таклиф киритиш урғуланмоқда. Айнан шу жиҳат билан биринчи гуруҳда таъкидлаганимиз ташаббускорлардан сал фарқ қилади. Биринчи гуруҳдаги ташаббусчилар бутун бир қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни парламентга киритишига ҳақли бўлса, иккинчи тоифадагилар қонуннинг лойиҳасини эмас, мавжуд қонунчиликка ўзгартириш, қўшимчалар киритишни парламентга тавсия қила олиши билан изоҳланади.
Аввалги таҳрирдаги конституцияда қонунчиликка таклиф киритиш институти мавжуд бўлмаган.
Кўриб турибмизки, қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш шаклида ёки унинг бир қисмига таклиф бериш кўринишида бўлишидан қатъи назар эндиликда қонунчилик ташаббускорлари сафи бир қадар кенгайди. Жумладан, фуқаролар ҳам қонунчиликка таклифларини қонунчиликка ташаббус шаклида кирита олиши алоҳида аҳамиятга эга.
Бу ўзгариш бизга нима беради?
Юқорида қайд этилганидек, энди сайлов ҳуқуқига эга бўлган 100 минг нафар фуқаролар қонунчиликка таклифларини қонунчилик ташаббуси шаклида парламентга кирита олиши мумкин. Бу қонунчилик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириб, халқнинг сиёсий фаоллигини ҳам оширади.
Неъматулло Замонов,
Hudud24.uz колумнисти
Улашиш:
Бошқалар
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари: муҳим 5 саволга жавоб
Электр энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни билан тартибга солинади.
Магистратурада ўқишда хотин-қизларга бериладиган имтиёзлар
Магистратура босқичида тўлов-контракт асосида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт суммалари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Транспорт воситалари қандай ҳолларда жарима майдончасига олиб кирилади?
Жарима майдончаси — ҳайдовчиларни жазолаш эмас, балки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора ҳисобланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш нима ва унинг қандай турлари мавжуд?
Меҳнат муносабатларида иш вақтини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистонда қўшхотинликни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Грузиядаги митингларга сабаб бўлган мунозарали қонун лойиҳаси парламентдан қайтариб олинди
Фуқароларнинг норозилигига сабаб қонун, уларнинг фикрича, «Грузиянинг Европа интеграцияси»га тўсқинлик қилмоқда. АҚШнинг маҳаллий элчихонасининг айтишича, қонун «Кремлдан илҳомланган». «Грузия орзуси» партияси Кремль билан ҳаддан ташқари дўстона муносабатда бўлиб, сўнгги йилларда мамлакатни авторитаризм сари етаклагани айтилади.